Қирғизистонда диний етакчилар ҳанафийлик мазҳабига эргашувчилардан тайинланади

668
0

F73CC95A-34B1-4676-BC7C-1F2D0379252F_w308_r1

 Қирғизистон республикаси Мудофаа кенгашининг диний соҳадаги давлат сиёсати тўғрисидаги қарорида, масжид имомлари, имом хатиблар, қозилар, Уламолар кенгаши аъзолари ва муфтийни фақатгина Қирғизистондаги мусулмонлар учун анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳабига эргашувчилардан тайинланишини тавсия қилди.

Мудофаа кенгаши муфтиётга Қирғизистон халқи учун ёт бўлган ахлоқ, кийим ва ташқи кўриниш андозаларини кириб келишига қарши туришни тавсия қилди.

Муфтиётга муфтий ва уламоларни сайлаш тизимини тартиблаштириш, давлат идоралари вакиллари иштирокида масжид имомларини аттестациядан ўтказиш, диний арбоблар учун малакавий имтихонларни бошқа шаккларини ишлаб чиқиш, унинг натижалари бўйича моддий рағбатлантириш тизимини барпо этиш ҳамда масжид имомлари, имом хатибларни ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан экстремистик ва бузғунчи ташкилотларга алоқадорлиги тўғрисидаги тегишли текширувлардан ўтганидан сўнг тайинлаш вазифаси топширилди.

Мудофаа кенгаши ақидапараст ҳаракат ва оқимларнинг экстремистик ақидаларини фош қилиш бўйича босқичма босқич шаклда, мунтазам ишлар ўтказиш вазифасини юклади.

Ҳукуматнинг ҳудудлардаги махсус вакилларига Бишкек ва Ош шаҳарлари мэрлиги билан ҳамкорликда диний экстремизм билан профилактик ишлар олиб бориш ва диний асосдаги зиддиятлар келиб чиқишига йўл қўймаслик учун иккитомонлама режалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни топширилди.

Мудофаа кенгаши 2009 йилгача амалда бўлган Қирғизистон муфтиёти Низомида бўлган қоидани қайта тиклашга чақирди. Мазкур қоидада экстремистик қарашга эга бўлган шахсларни туман имом ҳатиблиги ёки масжид имомлигига келиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида, диний ташкилот раҳбарларининг тайинлашда маҳаллий ҳукумат идоралари билан келишишни кўзда тутган эди.

 Туркистон:

Президент Атамбаев ҳам диктаторлик ҳокимияти сари дадил қадамлар билан олға интилмоқда. Бунинг учун Атамбаев аввало ўзига мухолиф бўлган дунёвий қарашдаги одамларни бир ёқли қилиб олди. Дунёвий мухолифатдан оз бўлса ҳам қўли бўшаб олгач, эндиликда бутун эътиборини Ислом ва мусулмонларга қарши курашга қаратмоқда.

 3-феврал куни бўлиб ўтган Мудофаа кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлаган президент Атамбаев, “ Айрим мусулмон давлатларида сиёсатчилар диндан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, динни қурол қилиб олган. Динчилар сиёсатга аралашганида давлат нима бўлишини Афғонистон, Ироқ, Миср, Сурия мисолида кўрсак бўлади. Қирғизистонда ҳам айрим сиёсатчилар айрим дин уламолари билан бирга динни сиёсатга аралаштирмоқчи бўлишаяпти. Бу салбий кўриниш. Бундай сиёсий ўйинларга чек қўйишимиз керак”, – деб куч органларига ва мудофаа кенгашига асосий эътиборни қаёққа қаратиш зарурлигини белгилаб берган эди.

  Мудофаа кенгаши диний зиддиятлар вужудга келишига йўл қўймасликка чақираётган бўлсада, аслида мазкур қарори билан айнан мана шундай зиддиятларга асос яратиб бермоқда. Ҳукуматнинг ҳам асл мақсади шу бўлиб, мусулмонлар ўртасида бирлик пайдо бўлишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here