Россия Қирғизистонга қурол етказиб беришни бошлади

541
0

images

 “РИА новости” нашри Россия Федерациясининг мудофаа вазири Сергей Шойгу хабарига таянган ҳолда 3- феврал куни маълум қилишича, Россия Қирғизистонга қурол етказиб беришни бошлаган.

“Қирғизистон армияси замонавий Россия қуроллари билан таъминланади. Керакли бўлган шартномалар тузилган ва биз аввалроқ келишганимиздек ўтган йилнинг декабр ойидан қурол етказиб беришни бошладик”, – деди Сергей Шойгу қирғизистонлик ҳамкасби Таалайбек Ўмуралиев билан музокараларни очаётиб.

“2014 йилда Афғонистондан иттифоқчи кучларни олиб чиқиб кетиш масаласи турган шароитда хал этилиши зарур бўлган масалалар борлигини белгилаб ўтишни хоҳлар эдим. Бу ерда биз КХШТдаги шерикларимиз ва ҳамкасбларимизнинг хавфсизлигини энг юқори даражада таъминлаш учун барча чораларни кўришлигимиз зарур”, – деди Россия мудофаа вазири.

Россия мудофаа вазирининг белгилашича, Россия Федерацияси Қирғизистонга ўз хавфсизлигини таъминлашида ҳар томонлама кўмак кўрсатиш ниятида. “Афғонистонда содир бўлаётган воқеалар жараёнида бу муҳум ахамият касб этади”, – деди Шойгу.

Шу ўринда, Россия Қирғизистонга 1миллиард 100 миллион долларлик қурол ажратишга ваъда қилганини эслатиб ўтиш керак.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here