АҚШ президенти маъмурияти мамлакатдаги оммавий тўқнашувларга алоқадор бўлган Украина ҳукумати вакилларига ва мухолифат етакчиларига нисбатан молиявий санкциялар жорий этиш масаласини мухокама қилмоқда. Халқаро ахборот агентликларининг хабар қилишича, агар Украинада вазият барқарорлашмаса санкциялар пакети яқин орада қабул қилинади.
29 январ куни АҚШ конгрессининг халқаро алоқалар бўйича қўмита вакиллари томонидан Украинадаги низолашаётган томонларни тинч музокраларни бошлашга чақирувчи резолюция қабул қилинган эди.