Душанбенинг барча масжидлари назорат қилинади

0
482

 

 Тожикистон дин ишлари, миллий анъана ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси бошлиғи Солиҳжон Завқиевнинг хабар қилишича, Душанбе шаҳридаги барча масжидлар видеоназорат камералари билан жиҳозланган.

Унинг сўзларига кўра, бутун Тожикистон бўйича 365та Жомеъ ва марказий масжидлар бўлиб уларнинг барчаси видеокамералар билан жиҳозланган. Шунингдек Душанбедаги мавжуд 51та беш вақт намоз ўқиладиган масжидларга ҳам назорат камералари ўрнатилган.

Завқиевнинг таъкидлашича, мамлакатдаги барча масжидлар камералар билан жиҳозланади. “Қишлоқлардаги беш вақт намоз ўқиладиган масжидларни имкониятлари чекланган, биз хозирча фақат Жума намози ўқиладиган масжидларгагина камералар ўрнатганмиз. Аммо яқин вақтларда барча маҳаллий масжидларни ҳам кузатиш камералари билан жиҳозлаш ниятидамиз”, – деди Завқиев.

2012 йили Душанбе шаҳар мэри Маҳмадсаид Убойдуллаев, “намозхонлар хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида Тожикистон пойтахтидаги масжидларни видеоназорат камералари билан жиҳозлаш масаласини ўрганиб чиқишни топширган эди.

Тожикистон ОАВ эса, “камералар воситасида ибодатга келган намозхонларни, жумладан номаълум одамлар тожик халқига бегона бўлган исломий фикрларни тарқатишини ҳамда ёш болаларни масжидга келишини назорат қилиш мумкин бўлади”, деб ҳисоблашади.

Тожикистон қонунчилигига мувофиқ, 18 ёшга етмаган фуқаролар масжидга келиши таъқиқланади ва видеоназорат кемаралари ҳам айнан масжидларни кириш эшиклари ёнига жойлаштирилган. Масалан, Душанбедаги Хожи Яқуб номли марказий масжидда, камералар кириш эшиклари ёнига жойлаштирилган ва масжидга ким кираётганини назорат қилиш имконини беради.

 

NO COMMENTS