Ўз қизларига қарши тажовуз ва репрессия қилган режим томонидан ишлаб чиқилган Мисрдаги янги дастур лойиҳасида келтирилган аёл ҳуқуқи ҳеч қандай қийматга эга эмас

610
0

загруженное (13)

Матбуот баёноти

Ўз қизларига қарши тажовуз ва репрессия қилган режим томонидан ишлаб чиқилган Мисрдаги янги дастур лойиҳасида келтирилган аёл ҳуқуқи ҳеч қандай қийматга эга эмас

2013 йил 28 декабрда «Ассошиэйтед Пресс» агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳарбий режимнинг репрессив бошқарувига қарши норозилигини билдириш учун чиққан Азҳар университети талаба қизлари Миср хавфсизлик кучлари ҳужумига учради. Бу мўътабар таълим марказига намойишчиларни тарқатиш учун шанба куни полиция кучлари тўсатдан бостириб кирди ва оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Исломий таълим маркази жанг майдонига айланди. Хабарларда келишича, фуқаролик кийимидаги, қўлларида таёқлар бўлган кишилар бир аёлни ҳижобидан тортиб узоқ жойгача тепкилаб борган. Шунингдек, талабалар хавфсизлик кучлари томонидан шафқатсиз зарбага ва қўрқитишларга учрагани кўрсатилган суратлар ва видеолавҳалар ҳам намойиш қилинди. Талабалардан бири полиция кучлари томонидан ўраб олиниб судралган. Азҳардаги олдинги намойишнинг видеосида кўрсатилишича, уч томонига мих қоқилган таёқ билан намойишчиларга ҳужум қилинган. Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ушбу намойишчиларни бостириш амалиётида 15 қиз қамоққа олинган. Бу воқеалар келгуси январ ойида Мисрнинг янги дастур лойиҳаси борасида референдум ўтказишга тайёргарлик кўрилаётган пайтда юз берди. Бу дастур лойиҳасида аёлнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари кафолатланишига ишора қилинган. Буларнинг орасига – масхараомузлик билан – аёлни зўравонликнинг ҳар қандай туридан ҳимоя қилиш ҳам киритилган. Кўриниб турибдики, демак бу давлат томонидан амалга оширилаётган зўравонликни ўз ичига олмайди! Бу воқеалардан кейин Мисрдаги аёлнинг илмоний дастур ҳимоясида хавфсиз келажагини кандай умид қилиш мумкин? Бу режим диктаторлик билан ўз ҳукмини ўтказяпти, ўз қизларининг иззат-ҳурматини билмасликка оляпти, уларни хавфсизлик кучлари орқали қўрқитяпти, уларга тажовуз қиляпти ҳамда зулмга қарши гапирганлари учунгина шафқатсизларча қамоққа оляпти.

Эй, Мисрдаги қўрқмас, жасур опа-сингилларимиз! Сизларнинг шафқатсиз диктатурага қарши бу жасоратли позициянгиз ҳақиқатдан ҳам буюк позициядир. Биз, Ҳизб ут-Таҳрирдаги опа-сингилларингиз бу позициянгизни юксак баҳолаймиз. Шунинг учун сизларни бу диктатор режим истеъфосини талаб қилишингиз билан бир қаторда исломий Халифалик давлатини барпо қилиш учун курашишга чақирамиз. Чунки ёлғиз Халифалик давлатигина ор-номусингизни ҳимоя қилади ва ҳокимларингизни муҳосаба қилишигизга имкон беради. Шунингдек Ислом ҳукмлари орқали барча сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга ечимни тақдим этади. Шунинг учун ғайриисломий ва ноқонуний демократик режимнинг юртингизни булғашига йўл бериб бутун қурбонликларингизни зое кетказманг. Бу низом Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қонунлари билан ҳукм юритмай, яроқсиз вазъий қонунлар билан ҳукм юритади. Бу қонунлар фақат офат ва хорликни олиб келади. Сизлар бу ўзгарувчан ва обрўсиз низомда қандай ҳийла-найранглар қилиниши мумкинлигига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Шунинг учун уни эгалари ҳам, тарафдорлари ҳам инкор қилиб ва ағдариб ташлайверади. Бу низом инсон кароматини ва асосий эҳтиёжларни таъминлашда муваффақиятсизликка учради, унинг ўтида ёнган миллионлаган одамларга адолат қила олмади. Шунинг учун биз бундай демократик ўйинлар гирдобига яна қайта шўнғишни кескин рад этамиз. Чунки бу ўйинлар яна қайта қон тўкилишига, беқарорликларга, қашшоқликка олиб боради ва хавфу хатарни келтириб чиқаради, ва ниҳоят ҳокимиятни яна қайта диктатор режим эгаллайди.

Эй Миср армиясининг мухлис ўғлонлари! Қандай қилиб опа-сингилларингизга тажовуз қилинишига жим қараб туришибсиз, уларни қутқаришга ҳаракат қилмаяпсиз? Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло уларни ва уларнинг ор-номусини ҳимоя қилишни сизларнинг зиммангизга омонат қилмадими? Қиёмат кунида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло сизларни бунинг устида ҳисоб-китоб қилмайдими? Бундан ташқари, Фаластиндаги ака-укаларингиз ва опа-сингилларингизни ҳимоя қилиш учун шафқатсиз яҳуд давлатига қарши бирорта ўқ отишга журъат қила олмаётган ва уларга қарши сионистлар билан тил бириктираётган бир пайтда афифа, шарифа муслималарни репрессия қилаётган ва уларни хорлаётган бераҳм, қўрқоқ қўмондонликка нима учун итоат этмоқдасиз? Умматни ҳимоя қилиш ва уларни озод қилиш, ўз куч-қудратингизни ва обрў-эътиборингизни қайта тиклаш сизларнинг асосий вазифангиздир. Шундагина сизлар бу дунёда олий мартабани ва қиёматда улуғ ажрни қўлга киритасизлар. Бу эса Халифалик давлатини барпо қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш орқали амалга ошади. Халифалик сизларни Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишга етаклайди. Шундагина сизлар ҳозирги қўрқоқ етакчиларингиз ва уларнинг Ғарбдаги хўжайинлари манфаати йўлида жанг қилмайсизлар. Сизларни хорлаганларга ёрдам бериш эмас, балки Исломга ва мусулмонларга ёрдам бериш асосий вазифангиз бўлсин. Шундагина сизлар Умматнинг хизматидаги ҳақиқий мардлар бўласизлар.

Доктор Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими аъзоси

уяли телефон: 0096171724043

Факс: 009611307594

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here