Девор азизми ёки одам?

0
554

 Бундан бир ҳафта олдин мелодий ҳисоб бўйича 2014 йил кириб келди. Дунёда мавжуд бошқарув системаларининг одатига кӯра, ҳар йилнинг охирида идора ва корхоналар, ижтимоий муассаса ва давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар йиллик ҳисоботларини ӯзларига тегишли маҳкамаларга топширадилар. Матбуот ва  ахборот воситалари ходимлари эса ҳам ӯз бошлиқлари ва ҳам эл олдида бир йил давомида қӯлга киритилган ютуқлар ва эриша олмаган ишлари ҳусусида маълумот берадилар. Американинг маскарад ниқоби  бӯлмиш “EvroNews” телаканали ҳам бир йил мобайнида содир бӯлган ҳодиса ва воқеалар тӯғрисида гапириб ӯтди. Аввал сиёсат боби бошланди, унда икки аёл галма галдан вазиятлар хусусида шарҳ беришди. Улардан бири деди:- “Ӯтган 2013 йил инсоният учун энг қайғули йиллардан бири бӯлди. Чунки ӯтган йилда дунёнинг турли бурчакларида террористик-экстремистик гуруҳлар айби билан қонли тӯқнашувлар бӯли ӯтди. Энг ачинарлиси бу урушларда асосан оддий халқ, яъни асосий қисми болалар, аёллар ва қариялардан иборат одамлар азоб чекишди. Ҳусусан Яқин Шарқ давлатларида бир неча гуруҳ ӯз манфаати йўлида бир қанча шаҳару қишлоқларни ер билан яксон қилишди. Бу жуда ҳам ачинарли ҳол бӯлиб келгуси йилда вазият ижобий томонга бурилади деб умид қиламиз….”, – деди холос!

Кӯрсатувни маданият саҳифасида бӯлса Италиядан туриб бир журналист қиз қӯлида микрофон, кӯзлари ёшга тӯлиб (хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг) бир йиқилай-йиқилай деб турган девор остида туриб баланд овозда фарёд солди:- “ Эй дунё аҳли , сизниг ёрдамингиз керак, биз фурсатни бой беряпмиз. Мана бу бизнинг шарафимиз бӯлмиш тарихий обида тамомила қулаб тушишига оз қолди. Тез муддатда ҳаммамиз бир бӯлиб чора кӯрмасак бӯлмайди…Агар мабодо девор қулаб тушгудек бӯлса, ҳеч ӯйлаб кӯрдингизми биз келажак авлод олдида нима деган одам бӯламиз. Биз бундай буюк нарсамиз, тарихимизнинг бир парчаси бӯлмиш ушбу обидани сақламасак, фарзандлар бизларни асло кечирмайдилар… Кимки тарих хазинасига ӯз салмоғини қӯшмоқчи бӯлса ва  болаларимиз келажаги учун бефарқ бӯлмаса, илтимос ӯзининг ҳиссасини  қӯшсин. Мана шу  адресга ёрдам пулларини жӯнатишингиз мумкин…..”

Агар исломий дунё қараш ва ақидага асосланиб баҳо берадиган бӯлсак, бу икки хабар нақадар адолатсиздир. Мусулмон одам бир муаммога йӯлиқгудек бӯлса, ёки икки йўл олдида туриб унга бирини танлаш имкони ихтиёри берилса, дарҳол Шаръий ҳукм, яъни Қуръону Суннатдан ечим излайди. Мазкур девор тарихда ӯтган аёну ашрофнинг эскирган иморати экан, яъни бир оддий тошдан иборат девор. Тошларнинг энг афзали ва азизи бӯлмиш Каъбанинг олдига бориб, Пайғамбар алайҳиссалом унга муборак пешоналарини қӯйиб, ӯпиб: – “Эй қора тош, сен нақадар буюксан ва нақадар хушбӯйсан. Лекин бир мӯминнинг дахлсизлиги Аллоҳ наздида сенданда буюкроғу азизроқдир”, – деганлар.

Дунёда бир мӯмин эмас, балки миллионлаб эътиқод аҳли куфр исканжасида азоб чекишмоқда. Хоҳ Машриқу хоҳ Мағрибга қаранг, мусулмонлар кӯз кӯриб қулоқ эшитмаган қийноқлар билан зулмланишмоқда. Мӯътасим бир муслима аёл номусини ҳимоя қилиш учун лашкар торган бӯлса, бугунги кунда бизларнинг сон-саноқсиз оналармиз, опа-сингилларимиз номаҳрамлар томонидан таҳқирланмоқдалар. Ҳолбуки улар (аёллар) мусулмон эр киши асраб авайлайдиган номус ҳисобланади. Бизлар турли фитналарга алданиб, бир-бирларимиздан узоқ бӯлмаслигимиз лозим. Чунки Пайғамбар (соллаллаҳу алайҳи ва саллам) – “Аввалги умматларнинг бир-бирини ёмон кӯриш касаллиги сизларгача ӯрмалаб келган. Бир-бирини ёмон кӯриш ҳолиқадир, яъни олиб, қириб ташловчидир. Мен сочни олиб, қириб ташловчи деяётганим йӯқ, мен динни олиб, қириб ташловчи деяпман”-деганлар. (Зубайр р.ан. ривояти). Биз Расулаллоҳ(соллаллаҳу алайҳи ва саллам) буюрган нарсага амал қилиб, қайтарган нарсаларидан қайтсак, албатта икки дунёда ҳам азиз бӯламиз. Бӯлмаса, душманларимиз бизларга оч қолган вахший ъайвонлардек ташланиб, ҳам дунё ва ҳам динимизга зарар келтирадилар. Чунки тарқоқликда яхшилик йӯқ. Мана бу аҳли куфрнинг маскарад ниқобида табассум қилиб ва ё ҳамдардлик билдиришидан фойда йӯқ. Биз вақтимиз, илмимиз, молу жонимиз билан Аллоҳнинг динини олий бӯлишлигига ҳарис бӯлмоғимиз шарт. Ислом дини салтанатсиз, Халифалик давлатисиз асло олий бӯлмайди. Агар шу ҳол давом этаверса, куфр аҳли ӯзининг зуғумини янада кучайтиради-да, бизларни ҳатто бир тошчалик ҳам қадримиз қолмайди.

Энди азиз мухлис, ӯзингиз хулоса қилинг, айни пайтда одам азизми ёки девор!?

Сиддиқа.

NO COMMENTS