Эй Миср аҳли: конституциянгиз Роббингиз Китоби ва Набиййингиз Суннатидан истинбот қилинган бўлиши вожиб
Муваққат президент Адлий Мансур 2013 йил 14 декабр шанба куни мамлакатнинг янги конституциясига референдум 14-15 январда ўтказилишини эълон қилди. Муваққат президент янги конституцияни шу ойнинг учинчисида олган эди. Ўзгартириш киритилган конституция эълонига кўра янги конституция лойиҳаси бўйича референдум энг узоғи билан келаси ойнинг иккинчисида ўтказилиши керак эди. Муваққат президент – у юристдир – бундан бехабар кўринади ёки конституцияга алоқаси йўқ баъзи бир ҳисоб-китобларга ва келишиб олишларга биноан унга конституция бўйича референдум ўтказилиши вақти белгилаб берилган бўлиши ҳам мумкин. Шу эҳтимол кучлироқдир.
Инқилоб ҳукумати бу сохта конституцияни ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам ўтказишга қатъий аҳд қилган. Ҳукумат бу билан ўзи бир неча ойлардан буён зўр бериб жар солиб келаётган 3 июл ҳодисалари «халқ қўзғолони талабларига жавобан» бўлди, деган иддиоларини тасдиқлатиб олмоқчи. Шунинг учун режимнинг ёлғонга ўрганиб ёлғон ёқиб қолган карнайларининг ҳаракатга тушиб қолганидан ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Масалан собиқ муфтий Али Жумъа мисрликларни бу конституцияни ёқлаб овоз беришга чақирди. Унинг айтишича, бу конституция «само томонидан қўллаб-қувватланаётган» эмиш!! Доктор Камол Ҳалбовий эса янги конституция исломий диннинг мағиз-моҳиятидан олинган деб таъкидлади! Нур партияси эса ўз тарафдорларини тўплаб, уларни «барқарорликни қўллаб-қувватлаш»ни ёқлаб овоз беришга чақирди. Энди агар режимга конституцияни ёқлаб овоз бериш учун одамларни тўплашда ўзининг ахборот карнайлари ва бу овозлар ёрдам беролмаса, у ҳолда инқилоб ҳукуматининг овоз бериш натижаларини сохталаштириш йўлига ўтиши аниқдир!
Шунингдек Ихвон Муслимин ва айрим исломий оқим гуруҳларининг бу референдумни бойкот қилишга қатъий аҳд қилганлари ҳам кўриниб турибди. Биз уларнинг бу позициясини, агар у бу конституция бўйича референдумнинг бошиданоқ жоиз эмас деган шаръий тушунчага асосланган бўлса, олқишлаймиз. Аммо бу бойкот қилиш, масалан референдумда иштирок тўнтаришга шаръий тус беради деган гап-сўзлар ёки шунга ўхшаш нарса каби бошқа иш учун бўладиган бўлса, у ҳолда бу номақбулдир. Чунки овоз беришга нисбатан тутиладиган позиция Ислом ақидасидан келиб чиққан мабдаий позиция бўлиши вожиб.
Шунинг учун биз Ҳизб ут-Таҳрирдагилар бу конституцияга овоз бериш ҳаром эканлигини эълон қиламиз! Демак, ким унга овоз беришга чақирса гуноҳкор бўлади, ким унга овоз бериш учун борса у ҳам гуноҳкор бўлади. Бизнинг 2012 йилдаги конституция бўйича референдумга нисбатан тутган позициямиз мана шу эди. Аллоҳ шариатига хилоф келадиган барча конституцияга ва Аллоҳ ҳукмлари бўйича референдум ўтказишга бўлган ҳар қандай ҳаракатга нисбатан тутадиган позициямиз мана шудир. Чунки конституция ва қонунлар моддаларида кўрсатилган нарсалар устидан ҳалол ва ҳаром деб ҳукм чиқариш ва бандалар ишлари устидан вожиб ёки ҳаром ёки мандуб ёки макруҳ ёки мубоҳ деб ҳукм чиқариш ҳуқуқи фақат шариатникидир. Инсон булар тўғрисида ҳукм чиқариш ҳуқуқига мутлақо эга эмас ва булар тўғрисида референдум ҳам ўтказилмайди. Аллоҳ Таоло айтади: оят аҳзоб 36. Шундай экан одамларнинг масалан, хамр ёки зино ёки рибони ҳалоллиги ё ҳаромлиги тўғрисида овоз беришлари жоиз бўладими ахир?! Табиийки, йўқ. Бошқа қонунлар ҳам шундай. Демак конституция ва қонунлар референдум ўтказиш ва кўп овоз олиш билан эмас, балки шаръий нусусдан далилнинг кучлилигига қараб олинади.
Эй Кинона аҳли!
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизларни бу конституцияни рад қилиб, улоқтириб ташлашга ва овоз беришдан бош тортишга чақирамиз! Чунки 1971 йилдаги конституция ҳам, 2012 йилдаги конституция ҳам, 2013 йилги тузатиш киритилган конституция ҳам Роббингиз Китобидан ва Набиййингиз Суннатидан истинбот қилинмаган. Аслида шундай бўлиши фарз эди! Шунинг учун биз сизларни атрофимизга жипслашиб Халифалик давлати бу юртда халқ ва армия ўртасида Халифаликнинг фарзлиги ҳақидаги ваъйи омдан келиб чиққан раъйи омга айланиши учун биз билан биргаликда жидду жаҳд билан ҳаракат қилишга чақирамиз. Ўшанда бу давлат илгари тиклангандек яна тикланади, у Аллоҳ Таоло изни ила қудратли бўлади, ер юзидаги бирор куч унга қарши тура олмайди. Шундай экан, биз сизларни, эй мусулмонлар, Аллоҳ дини ва шариатига ёрдам беришга чақирамиз!
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит-барқарор қилади» [Муҳаммад 7]
Шариф Зойид
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Мисрдаги матбуот бўлими раиси
Адрес: Жало кўчаси 31 – Қоҳира
Телефон: 01015119857 – 0227738076
Электрон почта: hizb.ut.tahrir.eg@gmail.com