Қамчибек Ташиев оила-аъзоларин учун сиёсий бошпана изламоқда

477
0

загруженное

Россия “Ата Журт” етакчиси Қамчибек Ташиевнинг оила-аъзолари учун сиёсий бошпана бергани йўқ. Бу ҳақида, ОАВларидан бирида пайдо бўлган, собиқ депутат уч давлат ҳукуматларига, шулар жумласидан Россияга ҳам ўз оила-аъзолари учун сиёсий бошпана беришни сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлганлиги ҳақидаги хабарни изоҳлаб, Қирғизистондаги Россия Федерациясининг элчихонаси хабар қилди.

 ОАВ маълум қилишича, ўзининг адвокати Икромиддин Айтқуловга уюштирилган ҳужумдан, бир қатор партиядошлари қамоққа олиниб, яқинлари ва дўстлари қўрқитилганидан сўнг, Қамчибек Ташиев АҚШ, Россия ва Қозоғистонга бошпана сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини айтган.

“Биринчилардан бўлиб ижобий жавоб Россиядан келди. “Ата Журт” етакчисини таъкидлашича, ўз оила-аъзоларининг хавфсизлигини ўйлаб шундай қадам ташлашга мажбур бўлган, ўзининг эса Қирғизистондан чиқиб кетиш нияти йўқ”, – дейилади хабарда.

Бироқ, Қирғизистондаги РФ элчихонаси бу хабарни инкор этди. “Ташиев ва унинг оила-аъзоларидан сиёсий бошпана беришни сўраб ариза келиб тушгани йўқ”, – дейилади элчихона хабарида.

 Туркистон: Нафақат Ташиев балки аппозициячи сиёсатчиларнинг кўпи оила ва капиталларини чет елга олиб чиқиб қўйиш учу харакатга тушишган. Мадумаров сингари баъзиларигина янги хукуматлар билан бир тил бириктиришса кейин яна родикаллашишади. Сиёсий майдонда фаол иш олиб бораётган мухолифотчиларнинг кўпи хукуматни авторитарлашиши билан камида жиноий жавобгарчиликка тортилишларини билишади. Мельс Мирзаакматов хам шулар тўпига қўшилиш арафасида турибди.

Бу каби аппозисиячилар олдида икки йўл турибди. биринчиси: Юртни ташлаб қочиш, юқоридаги Ташиевнинг оиласини олиб чиқиб кетиши, ўзи учун қочиш йўлларини осонлаштиради.

Иккинчиси: охиригача олишиш, юқоридаги Ташиевнинг оиласига бошпана излаши шунга далолат қилади. чунки уларни қабул қиладиган давлат Қирғиз хукумати билан алоқаларини бироз ёмонлатишга тайёр бўлиши лозим. Шу давлат келажакда Қирғиз аппозициясини қўллаши мумкин бўлган қудратли давлат бўлишга рози бўлганлигини билдиради. Ташиев оиласини кўчириш учун бошпана сўраши шарт эмас. Лекин у келажакда ўзи хам бориб қолиши мумкинлигини хисобини хам олмоқда.

Абдураззоқ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here