Душанбе ҳам Киев йўлини танламоқда

600
0

Душанбе Киев 

 Қирғизистон ортидан Тожикистон ҳам Божхона иттифоқига (БИ) аъзо бўлишда шошилмасликка қарор қилди. Бунга рўй бериши мумкин бўлган иқтисодий ва сиёсий хавф-хатарлар асосий сабаб бўлди. Тахлилчиларни ҳисоблашича эса, аслида Ўрта Осиё давлатларини иттифоққа қўшилишда шошилмасликлари ва иккиланишларига шунчаки эхтиёт чораси кўриш эмас, балки иттифоқдан имкон қадар кўпроқ даромад ундириш истаги сабаб бўлмоқда.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Украина президенти Виктор Януковичлар томонидан эришилган келишув Божхона иттифоқи атрофидаги вазиятни ўзгартириб юборди. Россия собиқ шўролар республикалари билан яқинлашиш учун молиявий қурбонликларга (маълумки Украина учун газни нархи сезирарли туширилди ва 15 миллиард долларлик имтиёзли кредит олди) тайёр эканлигига ишонч хосил қилган, аввал БИ қўшилиш ҳаракатида бўлган Бишкек ва Душанбе ўз мавқеларини қайта кўриб чиқдилар.

Тожикистон ҳам худди Қирғизистон сингари БИ қўшилиш учун аризани икки йил олдин берган эди. Аммо, фақат иттифоққа Қирғизистон қўшилганидан сўнг Тожикистон ҳам Россия, Белоруссия ва Қозоғистон иқтисодий бирлашмасига тўлақонли аъзо бўла олади. Ташкилот талабларидан бири  иттифоққа аъзо давлатлар билан умумий чегараларни бор бўлишлигидир. Хозирча Арманистон учун имтиёз берилган. Бироқ, хозирги вақтда Қирғизистон ҳам, Тожикистон ҳам БИ қўшилишда айрим имтиёзлар олишни хоҳлашаётганини билдиришмоқда. Биринчи навбатда иқтисодий. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, “Қирғизистонни Божхона иттифоқига қўшилишида миллий манфаатларни эътборга олиш зарурлигини” очиқ айтди. Худди шундай фикрлар Душанбе томонидан ҳам билдирилмоқда. Тожикистон парламенти депутати Суҳроб Шарипов, Тожикистон учун БИ аъзо бўлишда шошилиш керак эмаслигини маълум қилди. Уни сўзларига кўра, буни бош сабаби шундаки, мамлакат бюджетини катта қисми божхона йиғимлари ҳисобига тўғри келади. “Россия ва Марказий Осиё давлатлари: ЕвроОсиё интеграциясини сиёсий, иқтисодий ва гуманитар жиҳатлари” номли конфеенцияда сўзга чиққан Шарипов “Шошлиш республика зиёнига бўлиши мумкин. Бизда Қирғизистонни Божхона иттифоқига қўшилиш жараёнини бахолаш ва уни тажрибасини ўрганиш имкони бор”, – деди. Унинг сўзларига кўра, Тожикистонда хужжатларни тайёрлаш учун бир неча йил қўшимча вақт бор. Бу вақт мобайнида республика Тожикистонни бошқа мамлакатлар билан боғловчи темир йўл қуриши зарур. “Бизлар бундан буён кўзларни юмиб олиб ҳар хил бирлашмаларга қўшилишимиз керак эмас. Душанбе ҳар қандай иттифоқларга аъзо бўлганида келиши мумкин бўлган барча таҳдид ва хавф-хатарларни ҳисобга олиши зарур. Оддий бир россияликни (“Наша Раша”даги Жамшид ва Равшан образини назарда тутиб) Тожикистонга нисбатан муносабатини кўринг. Россияликлар бизни у ерда қучоқ очиб кутишяптими? Албатта йўқ”,- деди Шарипов. Унинг фикрига кўра, “Россия ўзи ҳукмронлик қилаётган жойда барча нарса яхши бўлишини исботлаши керак”. Шарипов, “Марказий Осиё давлатларида интеграция жараёни уч ёқлама ва тўрт ёқлама йўналишда ривожланмоқда, бу ерда Хитой, Покистон, Хиндистон ва Эрон давлатлари ҳам бор”лигини эслатиб ўтди. “Кўплаб давлатлар Марказий Осиёни турли иттифоқларга тортишликка ҳаракат қилмоқдалар”, – деди депутат.

Мана шу конференцияда иштирок этган Россияни Тожикистондаги элчиси Игор Лякин-Фролов, Москва Марказий Осиёдаги ўзининг ҳамкорларини БИ қўшилишга мажбурламаслигини маълум қилди. ЕвроОсиё интеграцияси лойиҳасини танқид қилган маҳаллий тахлилчиларга жавобан элчи, Тожикистонга иқтисодий самараларни бахолаш учун уни барча салбий ва ижобий томонларини ўрганиб чиқишни таклиф қилди. “Россия, Қозоғистон ва Белоруссия билан бирлашишни хоҳламайсизларми, бу сизларни ҳуқуқларингиз”, – деди Лякин-Фролов Тожикистонни Божхона иттифоқига қўшилиш масаласида ғазабга тўлган тахлилчиларни тинчлантириб.

Марказий Осиё ва Ўрта Шарқ бўйича тахлилчи Александр Князев Тожикистон депутати Суҳроб Шарипов баёнотини, Бишкекда президент Алмазбек Атамбаев ва иқтисодиёт вазири Темир Сариевни Божхона иттифоқига қўшилиш тўғрисида берган баёнотлари билан бир қаторга қўйди.

“Бу Россияга қарши умумий зарба. Депутатлар, вазирлар ва президентлар билан бир қаторда Қирғизистонда ҳам, Тожикистонда ҳам Ғарб грантлари ҳисобига яшовчи кўплаб жамоатчи арбоблар бор. Мени ўйлашимча, гарчи у ерда вазият тўла хал бўлмаган бўлсада, биз Украина учун қасос олиш иши билан тўқнаш келиб турибмиз. Киевда кураш ниҳоясига етганини тушинмай, Бишкекда ва ҳатто Душанбеда эваз олиш ўйини бошланиб кетди”, – деди Князев “Независимая Газета”га берган интерьвюсида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here