Мусулмон зиёлиларнинг халқаро Жакарта конференцияси

0
527

Матбуот баёноти

Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Мусулмон зиёлиларнинг халқаро Жакарта конференцияси

Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари Индонезия пойтахти Жакартада «Капитализмнинг ниҳояси ва исломий ҳазоратнинг Халифалик давлатида порлаши» номи остида «Мусулмон зиёлиларнинг халқаро Жакарта конференцияси»ни ўтказди. Конференция милодий 2013 йил 14-15 декабр, ҳижрий 1435 йил 11-12 сафар кунлари бўлиб ўтди. Конференцияга қуйидаги мавзуларни муҳокама қилган юзлаб докладлар тақдим қилинди: Исломий ҳазоратдаги бошқарув низоми, иқтисодий муаммолар, таълим-тарбия, аёл ва оила, энергетика соҳаси, табиий бойликлар, озиқ-овқат таъминоти, соғлиқни сақлаш системаси ва Исломнинг бу муаммолар борасидаги нуқтаи назари. Шунингдек турли томонлардан келган нотиқлар қуйидаги мавзуларда лекция ўқидилар:

–     Оламдаги ҳазоратлар ўртасида Ислом ҳазоратининг тутган ўрни: ўтмишда, ҳозирда ва келажакда

–     Исломий ҳазоратни бино қилишда мусулмон зиёлиларнинг роли

–     Оламий капитализмнинг емирилиши: оламий иқтисодий кризисдан олинган сабоқлар ва ибратлар

–     Халифалик давлати исломий ҳазоратни гавдалантиради

–     Халифалик давлатини барпо қилишнинг амалий тариқати

–     Мусулмон уламолар ва зиёлиларнинг исломий ҳазоратни қайта тиклашдаги роли

Сўзланган нутқлар хулосаси капиталистик ҳазоратнинг емирилиш омилларини назарий жиҳатдан ва у бошидан кечираётган амалий кризисларни баён қилиш, исломий ҳазоратнинг ўзига хос жиҳатларини шарҳлаш бўлди. Дарҳақиқат исломий ҳазорат Аллоҳ Субҳанаҳу томонидан келган низомга асослангани учун одамларга хотиржам турмушни рўёбга чиқаришда муваффақият қозонди. Ислом ҳазорати инсоннинг дунёвий эҳтиёжларини фаровон турмуш кечириш билан қондирилишини таъминлаш билан бир қаторда уни Аллоҳга имон келтиришга ва охиратда Аллоҳнинг розилигига эришишга ундаш орқали унинг руҳий жиҳати қондирилишини ҳам таъминлайди. Капиталистик ҳазорат Ислом ҳазоратининг бутунлай зиддидир, у инсондаги руҳий жиҳатни эътиборсиз қолдириб. уни – икки дунё бахтсизлигига олиб борадиган йўл билан – ҳақ билан ботилнинг фарқига бормайдиган, фақат ўткинчи дунё лаззатлари ортидан қувадиган йиртқичга айлантиради. Сўзланган нутқларда мусулмон зиёлиларни бир тану бир жон бўлиб Халифаликни тиклаш орқали исломий ҳазоратни қайта жонлантириш учун ҳаракат қилишга чақирилди.

Биз, инша Аллоҳ, яқин кунларда дунё афкори оммасига сўзланган нутқлар, баҳс-мунозаралар ва ўтказилган тадбирлар тафсилотларини тақдим қиламиз. Шунинг учун интернет сайтларимиздаги нашраларимизни кузатиб боришингизни умид қиламиз ва бу борада бизга йўлланган ҳар қандай хат-хабарни олқишлаймиз.

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

NO COMMENTS