Тошкентда ўзбек-қирғиз маслаҳатлашуви ўтказилади

457
0

20131128-D36FB4500824BCBA-0-1-F0292F82-43BED5EB0AF521

 24-25 декабр кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий ва консуллик масалалари бўйича маслаҳатлашув ўтказилади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу маслаҳатлашув 2013 йилнинг 28 ноябрида Қирғизистон бош вазири Жонторо Сатибалдиевнинг Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашуви чоғида эришилган келишувга мувофиқ ташкил этилади.

Маслаҳатлашувда ўзбек-қирғиз ҳамкорлигининг долзарб масалалари, икки давлат ташқи сиёсат идораларининг алоқалари, шунингдек, истиқболдаги масалалар муҳокама этилади.

Туркистон:

16 февральдаги Атамбаевнинг Ўзбек хукумати ГЭСлар қурилишида қўрқоқлик қилаётгани тўғрисидаги кескин баёноти, Ўзбек сиёсатчиларининг муомиласида хеч қандай акс риакция кўрсатмаётгани ажабланарли. Уларнинг бу муомилалари икки нарсага далолат қилади. биринчиси: Давлат Каримовнинг жиловидан чиқиб, бошқа қувватлар қўлига ўтган. Улар режимни сақлаб қолиш мақсадида янги реформаларга харакат қилишмоқда. Иккинчиси: Қирғизгазнинг Газпромга ўтиб кетиши ва ОДКБнинг, ўз аъзоларини ташқи душманлардан асраш хақидаги резолюцияни қабул қилиши, Ўзбекистонни Қирғизистонга босим бериш ричагларини деярли йўқ қилди. Аксинча Қирғизистондан келадиган ерларни суғорув сувларига Ўзбекистоннинг мухтожлиги бор. Шу холат уларни Қирғиз хукумати билан одамлардек гаплашишга мажбур қилади. балки хар иккала холат хам мавжуддир. Ўзбекистонни шу холатга тушураётган асли Россия бўлиб, яқин кунларда Каримовнинг хамилионларча сиёсатида намоён бўлади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here