K-News нашри хабар қилишича, Қирғизистонда мухолифат президент Алмазбек Атамбаев истефога кетиши учун 50 минг имзо тўплаган. Бу ҳақида нашриётга “Ватанпарварлар халқ ҳаракати” етакчиси Назарбек Нишонов маълум қилган.
Имзо йиғиш Қирғизистоннинг барча ҳудудларида олиб борилмоқда. Хозирча имзоларни кўпроғи мамлакатнинг жанубий қисмидан йиғилган. 40 минг жанубдан, 10 минг шимол қисмидан.
Мухолифатчилар ҳаммаси бўлиб 300 минг имзо йиғиш ниятидалар. Шу билан бирга улар, Атамбаевни вақтни йўқотмай ўз ихтиёри билан истефога кетиши ҳақида огоҳлантирдилар. “Акс ҳолда уни ҳам аввалги президентлар тақдири кутмоқда”, – дея таҳдид қилди Нишонов.
Аввалроқ, ноябр ойида “Ватанпарварлар халқ ҳаракати” президентга “жамоатчилик импичменти” эълон қилган эди. Мухолифатчилар Атамбаевни “ 2010 йилда конституцияга зид йўллар билан қуролдан фойдаланиб ҳукуматни ағдаришда ва ноқонуний ташкил этилган вақтинчалик ҳукумат ёрдами билан ҳукуматни босиб олиш”да айблашган эди. Бундан ташқари, 2010 йилнинг ёзида мамлакат жанубида содир бўлган этник тартибсизликлар вақтида қурбон бўлган одамлар учун жавобгар эканлигини ва мамлакатга манфаатсиз бўлган келишувлар тузганлик ҳамда коррупцияда айблашган эди.
Назарбек Нишонов ўтмишда ҳам Қирғизистонни аввалги икки президентига нисбатан импичмент эълон қилган ва ҳатто Бакиев истефога кетишга рози бўлмаса ўзига ўт қўйиш билан таҳдид қилган эди.
Туркистон:
Атамбаевни Бахордан қийин вазиятлар кутмоқда. Албатта бу унинг халқаро сиёсий майдондаги тутган заиф позициясидан ва катта давлатларнинг шундан фойдаланишаётганига боғлиқ. Лекин у бу вазиятлардан, ўша катта давлатларнинг бирини қўйиб иккинчисини рози қилишга харакат қилавериш билан чиқиб кета олмайди. Бу харакатларнинг барчаси вақтинчалик хокимиятдаги умрини узайтириши мумкин. Уларни узоқ рози қилиш учун Қирғизистоннинг ерлари хам бойликлари хам етмайди.
Атамбаевнинг ўзига қолса Туркиянинг бошқарув системасига ўтишни хохлайди. У бир неча маротаба эфирдан ўзининг намоз ўқишлари хақида, хозирда ўқий олмай қолганидан афсуслангандек бўлиб гапирди. Ха уни фақат Ислом сақлаб қолар эди. Хатто Туркия сингари бузуқ холатда ижро қила олганида хам, бошқарувдаги умри узоққа чўзилар эди. Чунки Қирғизистон халқининг исломга бўлган мухаббати шу даражада кучлики, агар мусулмонлар уни химоясига олгудек бўлса, хеч қандан Америка ёки Россия уни уларнинг бағридан суғуриб ола олмайди. Ўшанда улар Атамбаев билан хеч бўлмаганда Эрдагон билан хисоблашгандек гаплашишар эди. Чунки қирғизистон хозирда улар учун стротегик ахамият касб эдиб турибди.