Талаба синглимиз Нурнинг ўлдирилиши катта жиноят бўлган бўлса Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилмаслик ундан ҳам катта жиноят

527
0

01

 

Иффат соҳибаси синглимиз Нурнинг ўлдирилгани юракларимизга ханжардек санчилиб, қалбларимизни жароҳатлади, чор атрофирмизни қамраб олган бундай хавф остидаги бахтсиз ҳаётга нисбатан кўзларимизни очди, ақлларни ибратга чақирди ва ҳамон шундай бўлмоқда. Бироқ бу жиноятнинг содир этилишига қулай замин яратган, жиноятчиларга бошпана бўлган нарса, Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилинмагани ва уни ҳаёт воқеида татбиқ ўрнига қўйилмаганидир. Чунки Аллоҳ бу динни биз учун рози бўлди, унда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётимизни тартибга соладиган, жамият, унинг асослари ва ундаги шахсларни ҳимоя қиладиган, ҳаётимизни тинч-осуда ҳаётга айлантирадиган, коррупция ва коррупциячилар йўлини тўсадиган, жиноят ва жиноятчиларни йўқ қиладиган қонунлар, аҳкомлар ва низомларни тузиб қўйди. Шунинг учун бизнинг хотиржамлигимиз шариатимизнинг татбиқ этилишига боғлиқ:

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини исташадими?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?!»                                                                          [Моида 50]

Эй инсонлар!

Исломга асосланмаган бугунги тузумнинг асл табиати коррупция келтириб чиқариш, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва адлия соҳасида самарасиз қонунчилик низомини яратиш бўлиб, у бадбўй капиталистик фикрга ва унинг ифлос қадриятларига асосланган. Шунингдек, одамларни бахтсиз қилиш, юртни жиноят ботқоғига ботириш, жиноятчиларни жиловсиз қўйиш ҳам бугунги тузум табиатидир. Мана, қотиллик, номусга тажовуз, ўғирлик, талончилик, босқинчилик, ўз жонига қасд қилиш, коррупциялашган судлар… ҳамманинг кўз ўнгида.

Эй инсонлар!

Синглимиз Нур ва унинг яқинлари учун адолат қишки вақтга ўтиш билан ўрнатиладими? Шу билан жиноятчилик пасайиб, унинг нисбати озаядами? Ахир, бу инсонлар ақллари ва жонларини таҳқирлашдан бошқа нарса эмас-ку!

Нур ва яқинлари учун адолат ўрнатиш ва жамиятни ҳимоя қилиш Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилинмагунча ҳаргиз амалга ошмайди. Марҳума синглимиз Нур худди шу Аллоҳнинг шариатини ўрганаётган эди. Чунки у шаръий фарз, ҳаётий зарурат ва башарий эҳтиёждир.

«Агар улар йўлда собит турганларида эди, албатта Биз уларни мўл ёмғир билан суғорган бўлар эдик»                                                                                                                [Жин 16]

 

Биз сизни Халифалик давлатида Роббингиз шариатини ҳакам қилиш учун ҳаракат қилишга даъват қиламиз, зеро, сизнинг куч-қудратингиз ҳам, улуғлигингиз ҳам, хавфсизлигингиз ҳам, тинчилигингиз ҳам шу давлатда. Аллоҳдан синглимизга жаннатни макон қилишини, аҳлига сабри жамил беришини сўраб қоламиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иорданиядаги матбуот бўлими

Электрон почта: jordan_mo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here