Россия Қирғизистон аэропортларига узоқ муддатли инвестиция ётқизиш ниятида

320
0

загруженное (1)

Россия Қирғизистон аэропортларини узоқ муддатли битим асосида ўз қўлига олиб, уларга инвестиция ётқизиш ниятида. Бу ҳақида 17 декабрда Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтган рус – қирғиз давлатлараро кенгаш йиғинида маълум бўлди.

Кенгашда Россия “Манас” ҳаво базаси ва Ўш аэропортини узоқ муддатли ишончли бошқарувга беришни Қирғизистондан сўраганлиги маълум бўлди. Шунга кўра икки ўлка транспорт ва алоқа вазирликларига Россиянинг “Новапорт” компанияси ва “Эксперт кридетлар ва инвестициялар билан таъминлаш агентлиги” билан бирга “Манас” ҳаво базаси ва Ўш аэропортига инвестиция ётқизиш шартларини текшириб чиқиш вазифаси топширилди. “Новапорт” компаниясига эса 300 миллион долларлик инвестиция ётқизиш режасини тузиш юклатилди.

Россиянинг таклифи маъқулланадиган бўлса, “Новапорт” компанияси юқорида айтиб ўтилган аэропортларга логистика марказини қуриб, ўз инфраструкрукасини такомиллаштириш ниятида.

Қирғизистон Россиянинг таклифи эвазига мамлакатда қурилган нефтни қайта ишловчи заводлар учун Россиядан хомашё сўради. Шунга кўра икки давлатнинг энергетика вазирликларига Россиянинг “Роснефть” нефт компаниясининг филиали “РН-марказий осиё” корхонасини Қирғизистонда очиш вазифаси юклатилди.

Қирғизистон бош вазир Жонтўра Сатибалдиев давлатлараро битим ҳақида гапирар экан, “Манас”даги транзит маркази 2014 йилда чиқиб кетишини айтиб ўтди.

“Афғонистондаги коалиция кучларига хизмат қилиб келган “Манас”даги транзит маркази 2014 йилнинг ёзида ўз фаолиятини тўхтатиши ҳеч кимга сир эмас. Биз аэропортларимизни Россия корхоналари билан биргаликда ривожлантиришдан манфаатдормиз. Бу мавзуда айни пайтда сўзлашувлар олиб бормоқдамиз. Умид қиламанки, самарали натижаларга эришамиз”, деди бош вазир.

Шунингдек, кенгашда Камбар-Ата-1 ГЭСининг қурлиш ишлари учун энг қулай шарт-шароитлар ишлаб чиқиш масалари ҳам кўтарилди.

Туркистон:

Қирғизистон Аэропортининг Россияга берилиш, ундан илгарироқ Қирғизгазни Гаспромга ўтиб кетиши, навбатда гидро энергетика тармоғини хам таклиф қилиниши Давлатнинг парчаланиб бораётгани эмасми?!

Бу албатта Қирғиз хукуматининг мажбурий битимлари. Лекин улар мамлакатни ўша харидорлар билан бирга шу холатга олиб келишди. Бу ишлар, худди мафия ёки давлат коррупционерлари томонидан бирор корхонани сотиб олиш мақсадида сунъий бонкротга олиб келиш амалиётига ўхшайди.

Энди шу ишларнинг оқибатларини кўриб чиқсак. Газпром Қирғизистон худудининг Корогарт ва Майлисуу районларидан ер ости заҳираларни қазиш амалиётларига жиддий таёрланаётгани хақида Қирғизгазнинг гениралдиректорининг ўринбосари Қ Наскеев айтди. Ёмони шундаки Қирғизистон ер ости газ бойликлари топилиб, Россиянинг тасарруфида ўзимизга сотила бошланади. Ундан тушадиган тушум хам Россиянинг хазнасига тушади. Стротегик томондан эса, барча ижарага олинган ер ости ва усти обектлари, ижарачилар томонидан Қирғизистоннинг қарзлари эвазига олинган гаровлар вазифасини бажаради. Кейинчалик вазиятга кўра ўзлаштириб олиш мақсад қилинади. Бундан ташқари, шу кетишда АҚШ билан Хитой хам қарзлари эвазига Қирғизистоннинг миллий бойликларини тортиб олишга интила бошлайди. Ёки шу мақсадда босимлар уюштириб, бошқа сиёсий мақсадларини амалга оширишга харакат қилишади.

Абдураззоқ.

 

18/12/2013

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here