Муҳаммад сурасининг Бадр жангидан кейин нозил бўлганининг далилларига оид саволга жавоб

338
0

images (4)

 

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Муҳаммад сурасининг Бадр жангидан кейин нозил бўлганининг далилларига оид

Murat Eroğluнинг саволига жавоб:

Савол: Ассаламу алайкум, менинг саволим қуйидагича:

Шайх Набаҳоний ] «Муҳаммад сурасининг тўртинчи ояти Бадр жангидан олдин нозил бўлган» деб айтади. Бунинг қандай далили бор? Кўпчилик бу оятни Бадр жангидан кейин нозил бўлган деб айтади. Буни шарҳлаб берсангиз мен хурсанд бўлар эдим.

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…

Менга саволингизнинг турк тилидаги матни етиб келди, савол араб тилига таржима қилинганидан кейин мен унга жавоб бердим. Жавоб турк тилига ҳам таржима қилинди. Жавоб қуйидагича:

Биринчи: Сиз сўраган оят Муҳаммад A сурасидаги ушбу оятдир:

«Бас, (эй мўминлар), қачон сизлар (жанг майдонида) кофир бўлган кимсалар билан тўқнашганларингизда бўйинларига урингиз – ўлдирингиз! Энди қачон уларни(нг кўпларини) қириб (мағлуб қилганингиздан кейин уларни асир олиб) арқонлар билан боғлангиз! Сўнг ё (уларни озод қилиб юбориш билан) марҳамат кўрсатасизлар ё (уларни қўйиб юбориш учун) фидя-товон оласизлар, токи уруш юкларини қўйгунича (яъни тўхтагунича сизларга буюрилган иш) мана шудир. Агар Аллоҳ хоҳласа улардан (жанг-жадалсиз ҳам) ғолиб бўлар (яъни уларни йўқ қилиб юборар) эди, лекин У зот сизларнинг айримларингизни айримларингиз билан имтиҳон қилиш учун (сизларни жангга буюрди). Аллоҳ йўлида ўлдирилган зотларнинг амалларини У зот ҳаргиз зое кеткизмас»                                                                                                  [Муҳаммад 4]

 

Муҳаммад A сураси Бадр жангидан олдин нозил бўлган. Бунинг далили қуйидагича:

1 –  Росулуллоҳ A Бадр кунида асирлар ҳақида ҳукм қилган. Бу эса асирлар ҳақидаги ҳукм нозил бўлганини англатади. Чунки Росулуллоҳ A ваҳий тушишидан олдин ҳукм қилмаганлар.

2 –  Қуръони Каримда асирлар ҳақидаги ҳукм фақат Муҳаммад A сурасида келган.

«Сўнг ё (уларни озод қилиб юбориш билан) марҳамат кўрсатасизлар ё (уларни қўйиб юбориш учун) фидя-товон оласизлар». Бу эса бу оятнинг унда асирлар қўлга олинган Бадр жангидан олдин нозил бўлганини англатади.

3 –

«Бас, (эй мўминлар), қачон сизлар (жанг майдонида) кофир бўлган кимсалар билан тўқнашганларингизда бўйинларига урингиз – ўлдирингиз! Энди қачон уларни(нг кўпларини) қириб (мағлуб қилганингиздан кейин уларни асир олиб) арқонлар билан боғлангиз! Сўнг ё (уларни озод қилиб юбориш билан) марҳамат кўрсатасизлар ё (уларни қўйиб юбориш учун) фидя-товон оласизлар» ояти فإذا қачон лафзи билан бошланиб ундан кейин لقيتم тўқнашсангиз деган ўтган замон феъли келяпти, яъни тўқнашиш ҳали амалга ошмаган. Бу эса оятдаги ҳукм жанг бўлишидан олдин нозил бўлганини англатади. Демак оят жанг бўлишидан олдин асирлар ҳукмини баён қилган ва бунгача асирлар қўлга олиниб асирлар ҳақидаги ҳукм керак бўлган Бадрдан бошқа жанг юз бермаган.

4 –  Аллоҳ Таолонинг

«Энди қачон уларни(нг кўпларини) қириб (мағлуб қилганингиздан кейин уларни асир олиб) арқонлар билан боғлангиз!» деган сўзи жангда асирга олиш амалга ошган вақтни баён қилади. Асирга олиш душман кучсизлаштирилгандан кейин бўлган. Демак оят Бадр жангидан олдин нозил бўлган. Чунки аввал рўй берган  «кучсизлантириш» бадрда рўй берган. Асирга олиш кучсизлаштирилгандан кейин бўлишининг баён қилиниши ҳали рўй бермаган янги ҳукмнинг баёни бўлади.

5 –  Шунинг учун оятнинг мантуқи бу суранинг жанг бўлишидан олдин нозил бўлганига далолат қилади. Бу оят жанг бўлишидан олдин ва исхон (кучсизлантириш) юз беришидан олдин асирлар ҳукмини баён қилиб нозил бўлган. Муҳаммад сураси Бадр жангидан кейин нозил бўлган деб айтилган ривоятлар ҳам мавжуд, лекин модомики оят билан ҳадисни жамлаш мумкин бўлмас экан, оят ҳадисдан таржиҳ қилинади. Агар оят билан ҳадисни жамлаш мумкин бўлганида жамлаш тўғрироқ бўлар эди. Бу ерда эса жамлаш мумкин эмас. Чунки ҳадисда асирлар ҳукми Бадрдан сўнг нозил бўлган деб айтилса, оят асирлар ҳукми Бадрдан олдин нозил бўлганига далолат қилади. Шунинг учун таржиҳга амал қилиниб оятга зид келган ҳадислардан оятни таржиҳ қилинади.

Буни фақат Муҳаммад сурасидагина асирлар ҳукми борлиги, асирлар ҳақидаги ҳукм керак бўлган Бадрдан бошқа жанг бўлмагани, Росулуллоҳ A Бадр жангида асирлар ҳақида ҳукм қилгани ҳамда у зотнинг фақат ваҳий билангина ҳукм қилишлари ҳам тасдиқлайди ва қувватлайди.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                    24 шаъбон 1434ҳ

                                                                                                                            3 июл 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here