Ҳамас Эрон билан алоқаларини қайта тикламоқчи

450
0

images (2)

 

Эрон ҳукумати Сурия масаласида Асадни дастаклаганлиги сабабли Фаластинда фолият олиб борадиган Ҳамас ҳаракати у билан алоқаларини узган эди. Бироқ Эроннинг Асадга кўрсатаётган дастаги айни суратда давом этаётган бўлса-да, Ҳамас ҳаракати Эрон билан алоқаларини тўхтаб қолган жойидан яна қайта бошлашини маълум қилди.

Ҳамаснинг таниқли аъзоларидан бири Маҳмуд Аз-Заҳарнинг Ғазода берган баёнотида айтилишича, Ҳамас ҳаракати Сурия бўҳрони сабабли қисқа бир келишмовчиликдан сўнгра Эрон билан алоқаларини яна давом эттиради.

Маҳмуд Аз-Заҳар ўз баёнотида Ҳамас ҳаракати Суриянинг ички ишларига аралашмаслигини билдирди.

“Ҳамас Эрон билан алоқаларини тўхтаб қолган жойидан яна давом эттиради. Сурия бўҳрони алоқаларимизга таъсир қилган эди. Ҳамас тарафкаш сифатида кўринмаслиги учун Суриядан чекинди. Биз Сурия ёки бошқа араб ўлкаларининг ички ишларига аралашмаслигимизни яна бир бор таъкидлаймиз”, деди у.

Сургундаги Ҳамас раҳбари Холид Машъал 2011 йил Сурияда уруш бошлангандан сўнг Дамашқни тарк этиб, Эроннинг иттифоқдоши бўлган президент Башар Асадни танқид қилган эди.

Машъал Дамашқни тарк этганидан сўнг Ҳамаснинг Башар Асад ва Ҳизбуллоҳга қарши Сурия мухолифатини дастаклаганлигига доир бир қанча даъволар ўртага чиқди.

Хабарларга кўра, бу ҳолат Эрондан Ҳамасга келадиган ёрдамларнинг камайишига сабаб бўлган. Бироқ Аз-Заҳар Эрон билан алоқаларнинг тамоман узилганлигини ёлғонга чиқарди.

“Бизнинг Эрон билан алоқаларимиз узилган эмас ва биз ҳеч бир араб ўлкалари билан – ҳатто бизга қарши душманона позицияни эгаллаганлар билан ҳам – алоқаларимиз узилишини истамаймиз,”, дея таъкидлади у.

 

Туркистон: 1987 йили Ҳамас ташкилоти тузилганда ер юзидаги мусулмонлар хурсанд бўлган эди. Чунки Мусулмонлар улардан яхшиликни умид қилган эдилар. Бу ташкилот юзага келган куннинг эртасидаёқ «Осло» шартномасини рад қилганини кўрган мусулмонлар “ниҳоят Ҳамас исломий сифатлар билан вужудга келди”, деб ўйладилар. Дарҳақиқат, Ҳамас ўтган асрнинг 80 йиллари охирларида Фаластинни душман чангалидан қутқариш ва уни ўз аҳлига қайтариш учун Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни эълон қилди. Бироқ вақтлар ўтиши билан унинг йўналиши ўзгача тус олди. Ҳамас ҳаракати ҳам “Фаластин озодлик ҳаракати” каби Исломга ва Фаластинга қарши тил бириктирган давлатларнинг кўрсатмаларига бўйсунадиган бўлиб қолди.

Ҳатто улар 1967 йилдан кейин босиб олинган ерни талаб қилиш ва Исроил вужудини тан олишдан бошқа чора йўқ деган фикрга келдилар. Улар яна халқаро қарорларни қабул қилишдан ва минтақада асосий ўйинни ўйнаётган Америкага қўл узатишдан бошқа чора йўқ, деган хулосага келдилар.

Америкага яқинлашиш илинжида “Биз Қоҳирада бўлган Обама нутқидан Ислом оламига ва Фаластин минтақасига қаратилган ўзгаришни сезяпмиз”, деган эди Ҳамас ҳаракатининг рахбари Холид Машъал.

«Ҳамас» ҳаракати исломий воқеалардан собоқ олмади. У фақат “Фаластин озодлик ҳаракати” нинг йўлини тутди. Натижада шу аҳволга тушиб қолди.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here