ОАВлари тарқатган хабарга кўра, Қирғизистон давлат чегара хизмати раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи полковник Райимберди Дуйшенбиев Ўзбекистон МХХ давлат чегара қўшинлари қўмондони полковник Рустам Эминжонов билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар қирғиз-ўзбек давлат чегараларини қўриқлаш бўйича 2013 йилги ҳамкорликдаги фаолиятнинг натижаларини кўриб чиқишди, бир қатор муҳум муаммоларни мухокама қилишди ҳамда 2014 йилда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини белгилаб олишди, дейилади хабарда.
Туркистон: Мустамлакачи давлатлар ўзларининг “бўлиб ташла ва ҳукумронлик қил” деган қоидаларига асосланиб, Халифалик давлатини қулатгандан сўнг Ислом ўлкаларини майда давлатларга парчалаб, ўрталарига сунъий чегараларни тортишди. Ўзлари томонидан амалга оширилаётган бундай бузғунчи ишлар осон кечишлиги учун мусулмонлар зеҳнини миллатчилик ва ватанпарварлик каби саёз ва тубан фикрлар билан булғашга муваффақ бўлишди.
Бугунги кунда ҳам исломий ўлкаларни янада парчалашликка ҳаракат қилишмоқда. Судан давлатини иккига бўлиб, шимолий ва жанубий ҳудудларга ажратиб ташлашди. Ироқни шимоли, Эронни ғарби ва Туркияни шарқида жойлашган курд миллатига мансуб мусулмонларни “мустақил давлат барпо қилишлик” тўғрисидаги ўзининг жирканч режасига ўйнатиб, бу давлатларни ҳам янада бўлишликка ҳаракат қилмоқдалар. Чунки мусулмонлар қанчалик бўлинсалар ва ҳар бир миллат ўзига “мустақил” бўлса, уларни бошқариш, ўз измида ушлаб туруш бу мустамлакачи давлатларга шунчалик осон бўлади.
Ўрта Осиёдаги тили бир, дини бир, урф-одатлари бир бўлган мусулмонларни ҳам беш “мустақил” республикаларга бўлиб ташлаб, ораларига сунъий чегара тортишди ва шу билан кифояланиб қолмай бу сунъий тўсиқларни янада мустахкамлаш учун малай ҳокимларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаб туришибди.
Бунинг натижасида эса асрлар мобайнида қовму қариндош ва қуда-анда бўлиб келган икки халқ вакиллари бир бирлари билан ойлаб ва хатто йиллаб дийдор кўриша олмай юришга мажбур бўлмоқдалар.
Ўз ҳожалари томонидан қўллаб-қувватланаётган чегараларни мустахкамлаш ишлари, ўз ҳокимиятини сақлаб қолишдан бошқа ташвиши бўлмаган Каримовга жуда қўл келмоқда.
Каримов нафақат Қирғизистон балки барча қўшни республикалар билан ҳам чегараларни мустахкамлади ва хатто Тожикистон билан чегарасини миналаштириб ташлашга ҳам буйруқ берди. Бунинг натижасида эса хозирга қадар тинч аҳоли миналарга тушиб халок бўлмоқда ёки бир умрга мажрухбўлиб қолмоқда.
alloh taolo o’zi musulmonlarga yordam bersin va ularni birlashtirsin kofir va din dushmanlari yoki manfaat deb har ishga boruvchi va ularning malaylariga alloh taolo o’zi kifoya qilsin bu kofirlar dastidan bu ummat ijtimoiy muammolargaham mubtalo bo’lmoqda uzbekiston va qirg’iziston davlatlarida bir biriga oldi berdi va quda andachilik ko’p qarindosh urug’lar bir birini ko’rmay qo’yganiga yillar bo’lib ketganlarham bor va documentalniy o’tib qarindosh urug’lardan habar olib kelay deb otlansa bu ishdan tog’ni talqon qilish osonroq desam mubolag’a bo’lmaydi bazi bir chegara hududlarida ayollarni zo’rlash holatlari ham kuzatilgan malaylar tomonidan tomojnikdan o’chirit kutib tekshiryvdan eson omon o’tib olguncha odamdi yuragi hakka dukka bo’lib ketadi ya alloh biz musulmonlarni ahvolimizni to’g’rila ya alloh amin