Пичоқ суякка бориб етди

313
0

загруженное

Қишни аёзли кунларида газ ва светни йўқлиги Ўзбекистон аҳолисида норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Қорақалпоғистон автоном республикасининг Тўрткўл туманида 29 ноябр куни ўнлаб аёллар шаҳар ҳокимиятига норозилик билдириб чиқишди. Улар табиий газ беришни талаб қилишди. Намойишчилар ҳокимни улар билан учрашишга чиқишини талаб қилишганда, туман ҳокими орқа эшикдан қочиб чиқиб кетди.

Ҳоким билан эртаси куни ҳам учрашишни имкони бўлмади. Бу эса 400га яқин аёлларни мазкур ҳудуддаги автомобил йўлини тўсиб қўйишларига мажбур қилди. Автомобиллар ҳаракати бир неча соатга тўхтаб қолди.

Намойишчилар олдига туман ҳокими туман ички ишлар бўлими бошлиғи ва прокурор ҳамроҳлигида келгач ҳамда ҳоким газ беришлик тўғрисида буйруқ берганидан сўнг, уйларда газ ёна бошлади, одамлар тарқалиб, ҳаракат қайта тикланди.

Бу ходиса ортидан туман ҳокими туман газ бўлими бошлиғини ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ берди.

Бу газ ва свет йўқлиги сабабли аҳолини норозилик намойишларига чиқишаётган биринчи ходиса эмас. 5 ноябр куни Самарқанд шаҳридаги Сартепа мавзесининг юзлаб аҳолиси уч кун мобайнида газ ва свет бўлмаганлиги учун автомобил йўлини тўсиб қўйишган эди.

Мазкур ходисадан бир неча кун ўтиб “Ўзтрансгаз” давлат акционерлик компаниясининг бош директори ўз лавозимидан озод қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 60-70 миллиард куб.метр табиий газ қазиб олинади, бу қазиб олинган газни 40 миллиард куб.метрга яқини ички эҳтиёжлар учун қолади. Мутахассисларни фикрига кўра, газни бу миқдори ички эҳтиёжларни тўла таъминлаш учун етарли. Бироқ, номаълум сабабларга кўра республиканинг кўплаб ҳудудлари йилнинг совуқ вақтида газсиз қолишмоқда, ёзда эса мамлакатни чекка ҳудудларидаги аҳоли газ таъминотидан бутунлай узиб ташланди.

Ўз табиатига мос равишда сабрли бўлган ўзбек халқи йигирма йилдан ошиқ вақт сукут сақлади.  Уни узоқ муддатларга қамоқларга ташлашди – у индамади. Уни минглаганини майдонда отишди – у индамади. Уни пахта далаларида эзғилашди – у индамади. Уни боқувчисини “дангасалар” дейишди – у индамади. Уни аёлларини бичишди – у индамади…

Ўзбек халқи айтганидек, пичоқ бориб суякка етгани кўриниб турибди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here