Ҳуқуқ тартибот оганларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши бўлиб ўтди

875
0

0,0

5 декабр куни Ўзбекистон республикаси бош прократурасида республика ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши бўлиб ўтди.

 Унда дастлабки тергов жараёнида жиноят ишларини бирлаштириш, ажратиш, ҳудудийлиги ва терговга тааллуқлиги бўйича юбориш, тергов муддатларини хисоблашда қонун талабларига риоя қилиниши, дастлабки тергов ва суриштирув органлари томонидан жиноятлар ҳақидаги ариза ва хабарларнинг кўриб чиқилишининг қонунийлиги ҳамда Ўзбекистон республикасининг “терроризмга қарши кураш тўғриси”даги ва “жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғриси”даги қонунлари ижроси аҳволи муҳокама қилинди.

Хисоблаш, тергов қилиш, бу борада фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш аҳволи таҳлил қилиниб, соҳада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш хусусида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни ҳал этишда жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш борасида йўл қўйилган, айниқса, жиноятни хисобдан яширишдек жиддий қонун бузилиши ҳолатларига барҳам берилмаётганлиги кескин танқид остига олинди.

Бундай салбий ҳолатларнинг вужудга келиш сабаб ва шарт-шароитларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг олдини олишга қаратилган қатъий чоралар кўрилиш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга “терроризмга қарши кураш тўғриси”даги ва “жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғриси”даги қонунлар талабларидан келиб чиққан ҳолда, диний экстремизм, терроризм шунингдек, терроризмни молиялаштириш ва давлатнинг конуституциявий тузумга тажовуз қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, бундай жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ва тезкор қидирув ишлари аҳволини янада яхшилаш, бу борадаги прокурор ва идорий назоратнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириб бориш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Туркистон:

Ўзбекистонда бу каби йиғилишларни ўтказишда асосий эътибор Ислом ва мусулмонларга қарши курашни янада кучайтиришга қаратилади.

 Ҳуқуқ тартибот органлари  “терроризмни молиялаш” баҳонаси билан қанчадан қанча бегуноҳ инсонларни ўз закотларини золим Каримов қамоқхоналарида ноҳақдан диний айбловлар билан жазо муддатини ўтаётган мазлумларнинг оила аъзоларига берганлиги сабабли узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум этишди.

Жумладан; Андижон вилояти Қорасув шаҳридан  бўлган 1966 йилда туғилган Ботиров Аҳмадали  6 йилга ва 1954 йилда туғилган 60 ёшга кираётган Сотволдиева Муҳаббат опа 5,6 йилга озодликдан махрум этилдилар. Уларнинг қилган жиноятлари мазлум хонадонларга ёрдам бериш орқали “терроризмни молиялаш” бўлди.

 Ҳар сафар шундай йиғилишлар бўлиб ўтганидан сўнг мусулмонларга нисбатан зулмлар ортиши одатий ҳол эди. Бунга қадар беш вақт намозини ўқиган эркаклар ҳам, рўмол ёпинган аёллар ҳам, мазлум хонадонларга ўз закотини берган, ёки бир кило пахта ёғи ва  бирор кило гўшт бериб ёрдам қилганлар ҳам Ўзбекистон конуституциявий тузумига ва Каримов ҳукуматига  хавф солиши мумкин бўлган” террорист” ва “экстремист”ларни молиялаш бўлган бўлса, бу йиғилишдан сўнг ўз оиласини таъминлаган диндорлар ҳам “террористларни молиялаган” бўлиши ҳеч гап эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here