Бисмиллаҳир рохманир рохим
Москва шаҳар ҳокими Сергей Собянин “Комсомолская правда” газетесига берган интервьюсида шундай деди: “йил бошидан буён, Россия пайтахтида яшаётган ноқонуний муҳожирлардан 13 мингдан кўпроғини хайдаб чиқарилди. Россия қонунларини бузаётган 42.8 минг ажнабий эса мамлакат ичкарисига киришдан қайтарилди. Бу ўтган йилгига қараганда анча кўпдир”.
Ушбу йилнинг Россия матбуот воситаларида, Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида ноқонуний муҳожирлар жойлашган манзилларни текшириш учун тўсатдан бостириб кириш холатлари тез-тез бўлиб турганлиги хақидаги хабарлар тарқалди. Бу текширувлар хорлаш ва таҳқирлашлар билан ўтказилаётганлиги, кузатилаётган видеотасвирларда очиқ-ойдин кўриниб турибди. Қуролли махсус кучлар, тиш тирноғигача турли-хил қурол-яроғ билан қуролланган ва полиция итлари билан бирга мамлакатга бир бурда нон топиш учун келган муҳожирларнинг устига бостириб кирдилар ва уларни худди урушда асирга олинган махбуслар сингари кўчаларга саф қилиб тизиб қўйдилар.
Бу хабарлардан кейин, муҳожир ишчиларнинг яшаш манзилларига маҳаллий жиноятчи тўдаларнинг ҳужумлари унга уланиб кетди. Интернет сайтларидаги видеоленталарда, муҳожир ишчиларга нисбатан мазах қилиш, таҳқирлаш ва хақоратлар тасвирланган. Бунинг устига славян миллатига мансуб бўлган бу тўдалар, муҳожир савдогарлардан, моллари учун ҳар хил ҳужжатлар талаб қила бошладилар.
Булардан кейин эса, славян миллатига мансуб бўлмаган инсонларга қилинаётган зулм ва истибдодлар уланиб кетди. Видеотасвирларда, славян миллатидаги оломон, ғаёри славян миллатидаги ўткинчи бир шахсга ҳужум қилди, ва уни ура бошлади, натижада эса бу шахс ҳушини йўқотди. Интернет сайтларида учли предметлар ва оловли қурол-яроғлар билан ҳужум қилинганлиги намойиш қилинган лавҳалар ёйилди.
Ҳар қандай ақлли инсон савол беради: нима учун? Ажнабийларга нима учун ҳужум қилинябди? Хукумат нима учун жим турибди?
Бу хокимят ва баъзи ахмоқларнинг ажнабий ишчилар ва савдогарларга нисбатан жорий бўлаётган сиёсатидир, яъни муҳожирларни қўрқитиш ва хорлаш туфайли террорчилик қилишдан бошқа нарса эмас. Рус хукмронлиги ва низоми, бу иккаласи тамоман бузуқ нарсалар бўлиб пора ва макр, ҳийла хисобига яшайди. Албатта бу ишларнинг асл манбаи, хокимятдир, унинг изнисиз мамлакатда бирор бир иш содир бўлмайди. Қамоққа олишлар, умумий равишда мамлакатдан чиқариб юборишлар, (депортациялар), муаммони хал қилишда хокимятга ёрдам бермаяпти. Улар ўз мақсадларини амалга ошириш ва муваффақият қозониш учун, муҳожирларни Россияга қайтиб келмайдиган қилиш учун уларни қаттиқ қўрқитишни қўлламоқдалар. Бу сиёсатни амалга оширишда наркоманлар ва жиноятчи тўдалардан фойдаланмоқдалар.
“ улар ҳайвон кабидирлар, балки ундан ҳам тубанроқдирлар, улар (фикирлашдан ожиз ) ғофиллардирлар”.
Албатта Россия табиий ресурсларга бой бўлган катта мамлакат, ишлаб чиқаришда ва фуқароларнинг яшаш даражасини яхшилашликда дунёда етакчи бўлиши мумкин эди. Аммо у, инсонларни аҳлоқий, ҳамда моддий кабағалликдан қутқариш учун етарли даражадаги фикрат ва ғояга эга эмас. Путин табиий ресурсларга бой бўлган бу улкан мамлакатни бошқарар экан, уни ўзининг муваффақиятсиз ва фойдасиз сиёсати туфайли дунёда иккинчи, балки, учинчи ўринга ҳам тушириб қўйди. Путин хокимят тепасига келганидан буён, иқтисодий соҳаларда жуда кўп хатоларга йўл қўйди, натижада мамлакат фожиавий муммолар ичига тушиб қолди. Россияни хозирги вақтда, иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учраган Германиячалик ҳам эътибори йўқ. Узоқ вақтлардан бери Россия хукумати Ўрта Осиёдаги Ғарб нуфузини қувиб чиқариш учун, жиноятчи Каримов режимини қисиб қўйишга ҳам қудрати етмаябди. Уни қўлидан келаётган иш, бу нефть, газ каби табиий бойликларни сотиш, ва қурол аслаҳа сотишдан иборат бўлиб қолди.
Россия хокимяти, мамлакатда иқтисодий тараққиётга олиб борадиган, инсонларнинг фикрий савиясини кўтарадиган фикратни беришга қодир бўла олмаяпти. Совет Иттифоқи қулагандан буён, мамлакатда кучли ва нуфузга эга бўлганлар тарафидан бойликларни талон тарож қилиш бошланди. Шундай қилиб мамлакатда бойлар пайдо бўла бошлади, Путин сиёсат тепасига келганидан буён, унинг сиёсатига қарши чиққанларнинг бойликларини мусодара қила бошлади, уни қўллаб қувватлаганларга эса имкониятлар бера бошлади. Давлат, мамлакатнинг манфаатларини эҳтиёжини қоплайдиган товарларни ишлаб чиқаришга қодир бўлмайдиган бозор сиёсатини қабул қилди.
Россияда иш эгалари сармоядорлар бўлиб қолдилар. Давалатга тегишли бўлган завод фабрикаларни техналогиясини ривожлантиришга эса давлат тўсқинлик қила бошлади. Масъулларнинг очкўзлиги туфайли, давлат мулки бўлган завод, фабрикаларни ривожлантириш учун маҳсус ёрдам пуллари ўғирлана бошланди. Буларнинг барчаси мамлакат иқтисодида катта таназзулга олиб келди. Бунга қарши ўлароқ, сармоядорлар қўлидаги хусусий завод ва фабрикалар ривожланишда давом этмоқда. Рақобатлашишга қудрати йўқлиги сабабли, хусусий ширкатлар ривожланган сари, давлат моллари йўқ бўлиб кетмоқда.
Агар бу ерда завод ва фабрикалар бўлганда эди, ишчи кучига муҳтож бўлинар эди. Мамлакатни ривожланишига ёрдам бериш учун ажнабий, муҳожирлар зарур бўлади. Худди иккинчи жаҳон урушидан кейин бўлгани каби, ўша вақтларда, Россия инсон ресурсларининг хисобига қайтадан қурилган эди. Россияда муҳожирлар ва савдогалар бор, улар ҳар қандай ишда, оз иқдордаги ойликка бўлса ҳам ишлайверадилар. Табиийки, пойтахтларда ҳар қандай турдаги ишларни топишни имконияти кўп бўлади, шунинг учун ҳам ҳамма катта шаҳарларга интилади. Муҳожирларни бостириб келиши, маҳаллий аҳолини яшаш даражасини пастга тушириб юборади, аслида ҳам уларнинг яшаш даражалари ночор аҳволда. Маҳаллий аҳоли давлат ишларига ва баланд маошларга умид қилган ҳолда, ишсиз қолиб кетмоқда. Бу ҳолат хокимятга маҳаллий аҳолининг норозилигидан фойдаланиб оммавий тозалашларни ўтказишлигида жуда қўл келмоқда.
Рус хокимяти бир тарафдан муҳожирларга тана тошини отиш билан ўзининг муваффақиятсизлигини яширишга уринаётган бўлса, иккинчи тарафдан иқтисодий барқарорликни йўқлигини далил қилиб туриб мусулмонлардан халос бўлмоқчи бўляпти. Хаммага маълумки, Россиядаги мусулмонларнинг сонини кундан кунга ошаётганиниг сабаби, Ўрта Осиёдан келаётган муҳожир мусулмонларнинг ёрдами билан бўлмоқда. Албатта, Россияга келаётган муҳожирларнинг аксари, ўз мамлакатларидаги иқтисодий ҳолатни оғирлиги туфайли келмоқдалар. Уларнинг Ислом хукмларини бажаришлари, маҳаллий аҳолини диққатини ўзига жалб қилди, ва улар аста-секин Исломни қабул қила бошладилар. Натижада, биз на фақат пойтахтда, балки, бошқа шаҳарларда ҳам Ҳайит намозларида кўчалар тўлиб тошиб кетаётганини гувоҳи бўлябмиз.
Россия хукумати муҳожирларга қарши жиноятчи тўдаларни йўналтиришда, миллатчилик туйғуларидан фойдаланмоқда. Шундай қилиб миллатчилик туфайли жиноятлар содир бўлмоқда. Хокимят тарафидан олиб борилаётган ғайри инсоний сиёсат туфайли, муҳожирлар орасидан минглаб қурбонликлар чиқмоқда. Ўрта Осиё давлатларининг рахбарларига ҳорижда юрган ўз фуқароларининг тақдири арзимагандек кўринади, ва айта оламизки, улар бўлаётган ишларга розидирлар. Мисол тариқасида, Тожикистоннинг ташқи ишлар вазири 2012 йилда, бир бурда нон топиш учун Россияга сафар қилган Тожикистон фуқароларидан 1055 тасининг жасади келтирилганлигини эълон қилди. Лекин, бу жиноятларни олдини олиш ўрнига, Тожикистон призденти, Россия призденти билан иттифоқлар тузиш билан жавоб бермоқда!
Муҳожирларга қарши бўлаётган ўзбошимчалик ва истибдод, Россия хокимятининг сиёсатини ғайри инсонийлигини яна бир марта исботлади. Бу сиёсатда на инсоний қийматлар, ва на аҳлоқий қийматлар йўқ, балки минглаб бегуноҳ жонлар хисобига бўлса ҳам моддий манфаатлар устига қурилган сиёсатдир!
Ҳизб-ут-тахрирнинг марказий матбуот бўлимининг аъзоси
Элдор Ҳамзин