Асад тарафдорлари Ҳизбуллоҳни хиёнат қилишда айблади.

0
768

Асад режимининг фаол тарафдорлари Ҳизбуллоҳни хиёнат қилишда айблаб чиқди. Асад тобе кучларнинг даъво қилишича, Шарқий Ғутадаги жангда Ҳизбуллоҳ жангчилари Асад ҳарбийларининг буйруқларига итоатсизлик қилиб, катта йўқотишларга сабаб бўлган.

“Замон ал-васл” газетасининг журналистининг билдиришича, Асадга яқинлиги билан танилган “Асаднинг қули”, лақабини олган киши фейсбок тармоғида Ҳизбуллоҳ жангчилари Асад ҳарбийларининг буйруқларига итоатсизлик қилганлиги учун танқид қилар экан, Ҳизбуллоҳнинг осийлиги сабабли 60 Асад аскари ўлдирилганлигини маълум қилди.

Мухолиф кучлар Шарқий Ғутада Асад ҳарбийларининг қамалини бузиб ўтди. Орада катта жанг бўлиб, Асад кучлари ва Ҳизбуллоҳ жангчилари навбатдаги талофатларни бошидан кечирди. Асад ҳарбийлари –мусулмонлар очликдан ўлишига қарамай – бир қанча ойлардан буён Шарқий Ғутага тоза сув ва озиқ овқат ва бошқа ҳаётий эҳтиёжлари киргизилишига монеълик қилиб келаётган эди.

Мухолиф кучлар режим кучарига ҳужум қилиб қамални бузиб ўтишди. Жангда Асад тарафдорлари кўп сонли аскаридан ажраб қолди, бир қанчаси асирга олинди.

NO COMMENTS

  1. H-T MUSLIM
    masha alloh alloh o'zi islomga nusrat bersin din dushmanlariga esa huddi ular ustidan rosululloh s.a.v di g'olib qilgani singari u yani hozirgi din g'amida yurgan muslimlardi ham g'olib qilsin amin