Тожикистондан AbuMuhibbullohi Abdullohнинг таркибида хамр ёки спирт мавжуд бўлган атирларни ишлатадиган имомнинг ортида намоз ўқишга оид саволига жавоб

531
0

00

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ эй амиримиз.

Биз қамоқхонадаги маҳбус Ҳизб йигитларимиз. Бизда жиддий бир муаммо бор. Бизга маълумки, таркибида хамр мавжуд бўлган атирлар ва дорилар нажосатдир. Бироқ қамоқхонада биз унинг ортида намоз ўқиётган имом шундай атирлардан фойдаланади ва ўзининг айтиши бўйича фатво китобларидан далил келтиради. Шунинг учун биз иккиланиб қоламиз. Бизнинг бу имом ортида намоз ўқишимиз жоизми? Ҳурматли амир жаноблари биз имкони борича тезроқ жавобга муҳтожмиз. Сизнинг жавобингизни кутамиз. Аллоҳ сизни энг яхши мукофотлар билан мукофотласин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Таркибида хамр ёки спирт мавжуд бўлган атирлардан фойдаланаётган бу имомнинг ортида туриб ўқилган намоз дуруст бўлади ва ботил бўлмайди. Чунки ҳаром иш қилган мусулмоннинг ортида туриб намоз ўқиш жоиз бўлиб гуноҳи имомнинг ўзига бўлади. Бунга далил:

1 –  Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в. дедилар:

«يُصَلُّونَ لَكُمْ، فَإِنْ أَصَابُوا فَلَكُمْ، وَإِنْ أَخْطَئُوا فَلَكُمْ وَعَلَيْهِمْ»

«Улар сизга (имомлик қилиб) намоз ўқишади. Агар тўғри ўқишса савоби сизларга, агар нотўғри ўқишса, савоби сизларга гуноҳи ўзларига бўлади». «Савоби сизларга гуноҳи ўзларига» деган сўзнинг маъноси, намознинг савоби сизларга, улар қилган хатонинг жазоси ўзларига бўлади, демакдир.

2 –  Муслим Абдуллоҳ ибн Сомитдан, у Абу Зардан ривоят қилади, Абу Зар деди: Менга Росулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:

«كَيْفَ أَنْتَ إِذَا كَانَتْ عَلَيْكَ أُمَرَاءُ يُؤَخِّرُونَ الصَّلاَةَ عَنْ وَقْتِهَا؟ – أَوْ – يُمِيتُونَ الصَّلاةَ عَنْ وَقْتِهَا؟ قَالَ: قُلْتُ: فَمَا تَأْمُرُنِي؟ قَالَ: صَلِّ الصَّلاَةَ لِوَقْتِهَا، فَإِنْ أَدْرَكْتَهَا مَعَهُمْ، فَصَلِّ، فَإِنَّهَا لَكَ نَافِلَةٌ»

«Агар сенинг устингда намозни вақтидан кечиктирадиган ёки намознинг вақтини ўтказиб юборадиган амирлар бўлса нима қиласан? Мен: Мени нимага буюрасиз? – дедим. Шунда Росулуллоҳ с.а.в. дедилар: Сен намозни ўз вақтида ўқи. Агар улар билан бирга намозга етсанг, яна ўқи, чунки бу намоз сенга нафл бўлиб қолади». Бу ҳадиснинг мафҳуми: агар золим амирлар намозни ўз вақтида ўқишса уларнинг ортида намоз ўқиш дуруст бўлади.

3 –  Маълумки, ҳанафийлар ва шофеийлар фосиқнинг ортида ўқилган намоз макруҳ бўлади, бироқ саҳиҳ (дуруст) бўлаверади (ботил бўлмайди) дейишади. Гуноҳ мусулмонлар билан намоз ўқийдиган, лекин мусулмонлар уни ёмон кўрадиган имомга тушади. Термизий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в. дедилар:

«ثَلاَثَةٌ لاَ تُجَاوِزُ صَلاَتُهُمْ آذَانَهُمْ: العَبْدُ الآبِقُ حَتَّى يَرْجِعَ، وَامْرَأَةٌ بَاتَتْ وَزَوْجُهَا عَلَيْهَا سَاخِطٌ، وَإِمَامُ قَوْمٍ وَهُمْ لَهُ كَارِهُونَ»

«Уч тоифа одамнинг намози қабул бўлмайди: Қочоқ қул қайтиб келмагунича, эри унга ғазаб қилиб тунни ўтказган аёл ва қавми уни ёмон кўрган имом».

4 –  Хулоса шуки, сизнинг тақводор, солиҳ амалларни қилувчи имомнинг ортида намоз ўқишингиз афзалроқ. Бироқ таркибида спирт мавжуд бўлган атирларни ҳалол санайдиган ўша имомнинг ортида намоз ўқиб қолсангиз намозингиз саҳиҳ бўлаверади ва гуноҳи ўша имомга бўлади.

Ҳар ҳолда сизлар одеколон ва унга ўхшаш таркибида спирт мавжуд бўлган атирларнинг ҳаромлиги ҳақида насиҳат қилинглар ҳамда спирт аралашган атирларнинг ҳаромлиги ҳақидаги қуйидаги жавобни унга беринглар. Шояд у Аллоҳнинг изни ила ҳидоят топса.

Таркибида спирт бўлган атирларга нисбатан айтадиган бўлсак, бундай атирларга хамрнинг ҳукми мос келади. Муслим Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в. дедилар:

«كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ، وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ»

«Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир».

Абу Довуд Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в. дедилар:

«مَا أَسْكَرَ كَثِيرُهُ، فَقَلِيلُهُ حَرَامٌ»

«Кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳам ҳаром».

Росулуллоҳ с.а.в. хамр деб аталган суюқликнинг нималигини баён қилиб бердилар. Хоҳ ози бўлсин, хоҳ кўпи, ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир. Бу ўринда атир, одеколон ва шунга ўхшаш нарсаларни оз ёки кўп ичилса маст қиладими ёки маст қилмайдими буни аниқлаш лозим. Агар маст қилса у ҳам хамр ҳисобланади ва унга хамрнинг ҳадисда келган ҳукмлари мос келади. Ҳоким Мустадракда Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Умардан, у отасидан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в. дедилар:

«لَعَنَ اللَّهُ الْخَمْرَ، وَلَعَنَ سَاقِيهَا، وَشَارِبَهَا، وَعَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَبَايِعِهَا وَمُبْتَاعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا»

«Аллоҳ хамрни лаънатлади, уни қуйиб берганни, ичганни, сиқиб чиқарганни, сиқиб чиқартирганни, кўтарганни, унга кўтариб олиб борилганни, сотганни, сотиб олганни, пулини еганни лаънатлади».

Суюқликларга аралашган спирт моддасининг таъсири ҳақида мутахассисларнинг айтишича бу суюқлик ичилса маст қилади. Росулуллоҳ с.а.в.:

«كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ، وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ»

«Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир», деганлари учун таркибида спирт мавжуд бўлган атирларга хамрнинг ҳукмлари мос келади.

Мен такрор айтаманки, сизларнинг насиҳатингиз гўзал, ҳикматли услубда бўлиши лозим. Агар у ҳидоят топса яхши. Агар фалон фалон деб ҳужжат келтириб ўзининг ишида қаттиқ туриб олса, нима бўлганда ҳам сизлар унга насиҳат йўлладингиз. Инша Аллоҳ сизларга бунинг ажри бор.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                

10 муҳаррам 1435ҳ    13 ноябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here