Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

728
0

00

Sadiq Aliнинг эмлаш ва унинг шаръий ҳукмига оид саволига жавоб

Савол:

Мен ақидадош синглингиз Мадина Юзиеваман, Ҳизбут Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага – уни Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин – қуйидагича савол йўллайман:

Мен чеченистонлик бўлиб, 14 йилдан бери Бельгияда яшайман. Бу вақт мобайнида бу ерда чеченистонликлар анча кўпайди. Сўнгги пайтларда болаларни қизамиқ, шол, сариқ, паротит, сил каби касалликларга қарши эмлашнинг Исломдаги ҳукми тўғрисида гаплар ва саволлар кўпайиб кетди. Эмлашга қарши ҳаракатлар ҳам кузатилиб, бу ҳаракат соҳиблари ўз ҳаракатларини эмлаш оқибатида бу касалликларнинг кучаяётгани, бу кучайиш зарарли бўлиб, соғлом болаларимизни бундай зарарга дучор қилмаслигимиз кераклиги билан тушунтиришяпти. Шу билан бирга, касалликдан даволаниш фарз эмас, касалликни олдини олиш эса, эрта қачон. Одамлар яна: эмлаш микробни бола организмига жойлаш бўлиб, бу ҳаромдир, эмловчи моддалар эса маймун каби ҳайвонлардан олинади, дейишяпти.

Саволим шуки, эмлаш воқеи нима, унинг шаръий ҳукми қандай? Халифалик давлатида турли  эмлашлар бўладими? Маълумки, Бельгияда яшаётган мусулмонларнинг ярми фарзандларини эмлатмайдилар, бундайлар сони кўпаймоқда ва бунинг аниқ, кучли шаръий ҳукми зарур бўлиб қолди. Биз сиздан имконингиз қадар шуни муфассал ёритиб беришингизни талаб қиламиз. Аллоҳ сизни биздан ва барча мусулмонлардан яхшилик билан мукофотласин! Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Эмлаш даволанишдир, даволаниш эса мандуб, фарз эмас. бунинг далиллари қуйидагилар:

1 –  Имом Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Росулуллоҳ с.а.в. бундай марҳамат қилдилар:

«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلاَّ أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً»

«Аллоҳ бирор дардни туширган бўлса, албатта унинг шифосини ҳам туширди».

Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади: Набий с.а.в. бундай марҳамат қилдилар:

«لِكُلِّ دَاءٍ دَوَاءٌ، فَإِذَا أُصِيبَ دَوَاءُ الدَّاءِ بَرَأَ بِإِذْنِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ»

«Ҳар бир дарднинг давоси бор, бас, қачон дарднинг давоси етса, Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила тузалиб кетади». Имом Аҳмад ўз Муснадида Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилади:

«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً، إِلاَّ قَدْ أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً، عَلِمَهُ مَنْ عَلِمَهُ، وَجَهِلَهُ مَنْ جَهِلَهُ»

«Аллоҳ бирор дардни туширган бўлса, албатта унинг давосини ҳам туширди, уни билган билади, билмаган билмайди».

Ушбу ҳадисларда ҳар бир дарднинг унга шифо бўладиган давоси бор эканига йўллаш бор, бу йўллаш Аллоҳ Субҳанаҳунинг изни ила, дарднинг шифосига олиб борадиган дори-дармонларни топиш учун ҳаракат қилишга тарғибдир. Бу эса йўллашдир, вожиб қилиш эмас.

2 –  Имом Аҳмад Анасдан ривоят қилади: Росулуллоҳ с.а.в. бундай марҳамат қилдилар:

«إِنَّ اللَّهَ حَيْثُ خَلَقَ الدَّاءَ، خَلَقَ الدَّوَاءَ، فَتَدَاوَوْا»

«Аллоҳ қаерда дардни яратса давосини ҳам яратди, шундай экан, даволанинглар». Абу Довуд Усома ибн Шарикдан ривоят қилади: Мен Набий с.а.в. ва саҳобаларининг олдиларига бордим, улар гўё бошларида қуш қўниб тургандек жим ўтирардилар. Мен салом бериб, ўтирдим. Шунда у ёқ, бу ёқлардан бадавийлар келиб: ё Росулуллоҳ, даволансак бўладими? – деб сўрашди. Ул зот бундай дедилар:

«تَدَاوَوْا فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلاَّ وَضَعَ لَهُ دَوَاءً، غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ الْهَرَمُ»

«Даволанинглар, чунки Аллоҳ Азза ва Жалла бирор дардни қўйган бўлса, албатта унинг давосини ҳам қўйган. Бироқ битта дарднинг – ўлимнинг давоси йўқ».

Аввалги ҳадисда ул зот даволанишга буюрдилар, бу ҳадисда эса бадавийларнинг саволига жавоб бериб, Аллоҳ бирор дардни берган бўлса, албатта унинг давосини ҳам яратиб қўйганлигини айтиш билан бандаларга даволанишга хитоб қилдилар. Иккала ҳадисда ҳам хитоб буйруқ сийғасида келган бўлиб, буйруқ мутлақ талабни ифодалайди, вожибликни ифодаламайди. Вожибликни ифодалаши учун буйруқ қатъий бўлиши керак, қатъийлик учун эса унга далолат қиладиган қарина керак ва иккала ҳадисда ҳам вожибликка далолат қиладиган қарина йўқ. Бундан ташқари, даволанишни тарк этиш жоизлигини ифодаловчи ҳадислар ҳам келган бўлиб, юқоридаги икки ҳадисдан вожиблик ифодасини олиб ташлайди. Масалан, имом Муслим Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилади, Набий с.а.в. бундай дедилар:

«يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مِنْ أُمَّتِي سَبْعُونَ أَلْفًا بِغَيْرِ حِسَابٍ، قَالُوا: وَمَنْ هُمْ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: هُمُ الَّذِينَ لاَ يَكْتَوُونَ وَلاَ يَسْتَرْقُونَ، وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ»

«Жаннатга Умматимдан етмиш минг нафари ҳисобсиз кирадилар. Улар кимлар, ё Росулуллоҳ? – деб сўрашди. Улар куйдирма ҳам, руқя ҳам қилмай, Роббиларига таваккал қиладиган кишилар, деб жавоб бердилар».

Куйдирма ва руқя қилиш даволанишга киради. Имом Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилади: «… Бу қора танли аёл Набий с.а.в.нинг олдиларига келиб: менинг тутқаноғим бор, тутқаноғим тутганда очилиб қоламан, менинг ҳаққимга Аллоҳга дуо қилинг, деди. Набий с.а.в.:

«إِنْ شِئْتِ صَبَرْتِ وَلَكِ الجَنَّةُ، وَإِنْ شِئْتِ دَعَوْتُ اللَّهَ أَنْ يُعَافِيَكِ»

«Агар хоҳласангиз сабр қилинг ва сизга жаннат бўлади, агар хоҳласангиз мен Аллоҳга сизга шифо беришини сўраб дуо қиламан», дедилар. Шунда у аёл: Сабр қиламан, фақат мен тутқаноғим тутганда очилиб қоламан, Аллоҳга очилиб қолмаслигимни сўраб дуо қилинг, деди ва Набий с.а.в. у аёлга дуо қилдилар». Ушбу икки ҳадис даволанишни тарк этиш жоизлигига далолат қилади.

Юқоридагиларнинг барчаси «даволанинг», деган сўз вожиблик учун эмаслигига далолат қилади. Демак, бу ердаги буйруқ ё мубоҳликка ёки мандубликка далолат қилади. Росулуллоҳ с.а.в.нинг даволанишга тарғиблари қаттиқ бўлгани учун ҳадисларда келган даволанишга буйруқ мандубликни ифодалайди.

Шунга кўра, эмлашнинг ҳукми мандуб, чунки эмлаш даво, даволаниш эса мандуб. Бироқ эмлашнинг муайян бир тури зарарли экани исботланса, Росулуллоҳ с.а.в.нинг ушбу ҳадисларидан олинган зарар тўғрисидаги қоидага мувофиқ, бундай эмлаш ҳаром бўлади: Имом Аҳмад ўз Муснадида Ибн Аббосдан ривоят қилади, Росулуллоҳ с.а.в. дедилар:

«لاَ ضَرَرَ وَلاَ ضِرَارَ»

«Зарар кўриш ҳам, зарар бериш ҳам йўқ». Аммо эмлашнинг зарарли бўлиши жуда камдан-кам ҳолатда бўлади.

Халифалик давлатига келсак, унда эмлаш фақат эпидемик-юқумли касалликларга қарши қўлланади, холос ва дори ҳам ҳар хил аралашмалардан тоза, соф бўлади, зеро, Аллоҳ Субҳанаҳунинг Ўзи шифо берувчидир:

«Касал бўлганимда (Аллоҳнинг) Ўзи шифо беради»         [Шуаро 80]

Шаръан маълумки, соғликни сақлаш халифанинг вазифаларига кириб, бунда Росулуллоҳ с.а.в.нинг:

«الإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Имом-халифа бошқарувчидир ва у ўз қўл остидагилардан жавобгардир» (Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилди), деган ҳадисларига амал қилинади. Ушбу нусус умумий бўлиб, соғликни сақлаш ва даволаш давлатнинг вазифаларига киргани учун давлат масъулиятига тааллуқлидир.

Бундан ташқари, фақат соғликни сақлаш ва даволашга хос далиллар ҳам келган: Имом Муслим Жобирдан ривоят қилади: «Росулуллоҳ с.а.в. Убай ибн Каъбга табиб юбордилар, табиб унинг томирини кесиб, куйдирди». Ҳоким Мустадракда Зайд ибн Асламдан, у отасидан ривоят қилади: «Мен Умар ибн Хаттоб халифалиги пайтида қаттиқ касал бўлиб қолдим, шунда менга Умар табиб чақиртирди, у мени куйдирди, ҳатто куйдириш аламидан данакни тишлаб турдим».

Бу ерда Росулуллоҳ с.а.в. давлат ҳокими сифатида Убайга табиб юбордилар, иккинчи рошид халифа Умар ҳам Асламни даволаш учун табиб юборди. Бу икки ривоят соғликни сақлаш ва даволаш фуқаронинг асосий эҳтиёжларидан бири эканига далолат қилиб, давлат фуқародан муҳтож бўлганларнинг бу эҳтиёжини бепул қондиради.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                            

15 муҳаррам 1435ҳ         18 ноябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here