Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Савол:
Ассаламу алайкум, Амир жаноблари аҳволингиз қандай. Сизга соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан сизни Ўзи яхши кўриб рози бўладиган йўлга бошлашини ва хатоларингизни тўғрилашини умид қиламиз. Менинг саволим қуйидагича:
Шу кунларда одамлар тарафидан энг кўп бериладиган савол шуки, Аллоҳ бизга пайғамбарлик дастурига асосланган исломий Халифалик давлати тикланиши билан мурувват қилса биз Ислом билан қандай ҳукм юритамиз? Биз биламизки Ислом биринчи кунданоқ тўлиқ татбиқ этилиши вожиб. Шундай экан, Исломий Халифалик эълон қилинган ондаёқ жорий қилиниши вожиб бўлган чора-тадбирлар, қарорлар ва қўйилиши керак бўлган қадамлар қандай бўлади? Халифалик давлатининг атрофидаги юртларда мавжуд уюшма аъзоларининг, яъни бизнинг Халифалик эълон қилинган пайтдаги ролимиз қандай бўлади?
Аллоҳ сизни эътибор қаратганингиз учун яхшилик билан мукофотласин
Абу Ғозий – Триполи – Шом
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Сиз шошилманг, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор. Йигитлар умумий турда бу ишга тайёр. Чунки Ҳизбнинг фикрлари, тушунчалари, китобларида келган қонунлар ва дастури ҳамда Ҳизб босиб ўтаётган тариқат, буларнинг барчаси Аллоҳнинг изни ила йигитларни бу ишга лойиқ қилиб қўяди. Бу умумий турда шундай бўлади.
Аммо хос турда эса Аллоҳ ҳоҳласа бу ҳам ўз вақтида амалга ошади. Аллоҳ ҳарислигингизни ва ҳаракатингизни баракотли қилсин.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
9 муҳаррам 1435ҳ 12 ноябр 2013м