Уятсиз фильмларни кўриш ва Ҳизбут Таҳрирга таъна қилиниш ҳақидаги саволга жавоб

731
0

2688853-3d-question-marks

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Omar Daragmehнинг уятсиз фильмларни кўриш ва Ҳизбут Таҳрирга таъна қилиниши ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ эй шайхимиз,

Эй шайхимиз, Ҳизбут Таҳрирни кўпгина ишлар билан айблаб, унга таъна тошини отаётган ҳар бир кимсага раддия беришингизни сиздан илтимос қиламан. Ўша ишлардан энг кўп тилга олинадигани уятсиз фильмларни кўришдир. Шу ҳақда нима дейсиз?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Уятсиз фильмлар мавзуси… Бизнинг у ҳақдаги раъйимиз аниқ-равшандир. Бу саволга очиқ, бу масалада ҳеч қандай ноаниқликни кўтармайдиган шаклда жавоб берилган, у расмий сайтимизда сатрма-сатр ёзилгандир. Унда жумладан қуйидагилар келган:

«… Аммо ахлоқий бузуқликни келтириб чиқарадиган фильмларни томоша қилиш мутлақо жоиз эмас. Ҳатто улар ҳақиқий жисм эмас, балки сурат бўлган тақдирда ҳам жоиз эмас. Чунки бу тўғридаги шаръий қоида «Ҳаромга олиб борадиган восита ҳам ҳаромдир», деган қоида бўлиб, бу қоида бўйича восита ҳаромга албатта олиб борган бўлиши шарт қилинмайди, балки шундай гумоннинг ғолиб бўлишининг ўзи кифоядир.

Зеро, бундай фильмлар уларни кўрган кишиларни кўпинча ҳаромга етаклайди. Шунинг учун юқорида айтилган шаръий қоида уларга мос тушади.

Шунинг учун, бундай фильмларни кўриш учун кириш ҳам, уларни сотиб олиш ҳам жоиз эмас.

Энди Ҳизб йигитлари бундай фильмларни кўриш учун кираётган мусулмонларга нисбатан қандай иш тутишлари лозимлигига келсак, кўпинча бундай фильмларни кўриш учун амри маъруф ҳам, наҳий мункар ҳам фойда бермайдиган, кор қилмайдиган қаланғи-қасанғи кимсалар ҳозир бўлишади. Парвардигорнинг Ўзи раҳм қилмаса, бундай кимсаларнинг иши қийин. Шунга қарамай агар йигитлар бирон кучли услубни ва ҳикмат билан тийиб қўйиш, қайтариш йўлини топсалар уни ишга солсинлар. Эҳтимол бу саволни берган киши ўзининг айрим яқинларини кўзда тутган бўлиши, уларни бундай носоғлом аҳволда кўриш уни қайғуга солган бўлиши, шунинг учун уларни бу йўлдан қайтармоқчи бўлган бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, уларга амри маъруф, наҳий мункар қилсин, муносиб услубни танлаб қўлласин. Шояд Аллоҳ уларни ҳидоятласа. Бунинг учун унга Аллоҳнинг изни ила албатта ажр бўлади.

Бугунги кунда мусулмонларни ҳар тарафдан бало, фалокатлар ўраб олди. Бунга бирдан-бир сабаб уларнинг Халифаликлари йўқлигидир. Шунинг учун мусулмонга бугунги кунда лойиқ бўлган нарса ҳатто мубоҳ бщлган ўйин-кулгига ҳам вақти бўлмаслигидир. Шундай экан, агар мусулмон одам ўз вақтини – Аллоҳ сақрасин – ҳаром бўлган кўнгилхушликлар билан ўтказса, бу қандай ҳол бщлади? Буни ўзингиз мулоҳаза қилиб кўраверинг. Эй биродарлар, сизнинг вожиб вазифангиз зўр куч сарфлаб, лекин ҳикмат билан мусулмонларни тўғри йўлга йўллашингиздир. Токи улар бутун вақтларини яхши ишларни қилиш билан, Халифаликни қайта тиклаш ва Умматни бу фалокат, разолатлардан қутқариш учун ҳаракат қилишда жидду жаҳд кўрсатиш билан ўтказсинлар».

Энди таъна тошини отаётганлар ҳақида айтадиган бўлсак, улар ҳақни изловчилар эмас. Акс ҳолда улар бизнинг китобларимизга ва расмий сайтларимизга асосланишган ва уларда ўзларида кўришмаган софликни, дунёдан кўра охиратга энг кўп интиладиган Аллоҳнинг аҳбоб-севимли дўстларидагина топишадиган покизаликни топишган бўларди…

Таъна тошини отаётган ана шу кимсалар биздан бошқа кишиларнинг китобларига асосланишмоқда. Гўё бўҳтон оқибатида гуноҳи азим келиб чиқишини тушунишмайдигандек, шундай иш тутишмоқда.

«Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар»         [Наҳл 116]

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                         9 ражаб 1434ҳ

         19 май 2013м

1 COMMENT

  1. 4)-bazida zerikkanda har hil ochik sochik kinolar kurib kuyaman  buni ham hizbchi dustlarim nima bupti buni ziyoni yuq diyishadi ammo boshqa urtoqlarim esa kuz zinosi deb kur bulasan deb qurqitganlari qurqitgan siz azizlardan menga bunga echim topib berishizi iltimos qilaman

    bu savolizga hizb ut tahrir amiri olim shayh ato ibn halil abu rushta allaqochan javob berib bo’lgan  
    Уятсиз фильмларни кўриш ва Ҳизбут Таҳрирга таъна қилиниш ҳақидаги саволга жавоб
    Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

    Omar Daragmehнинг уятсиз фильмларни кўриш ва Ҳизбут Таҳрирга таъна қилиниши ҳақидаги саволига жавоб

    Савол:

    Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ эй шайхимиз,

    Эй шайхимиз, Ҳизбут Таҳрирни кўпгина ишлар билан айблаб, унга таъна тошини отаётган ҳар бир кимсага раддия беришингизни сиздан илтимос қиламан. Ўша ишлардан энг кўп тилга олинадигани уятсиз фильмларни кўришдир. Шу ҳақда нима дейсиз?

    Жавоб:

    Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

    Уятсиз фильмлар мавзуси… Бизнинг у ҳақдаги раъйимиз аниқ-равшандир. Бу саволга очиқ, бу масалада ҳеч қандай ноаниқликни кўтармайдиган шаклда жавоб берилган, у расмий сайтимизда сатрма-сатр ёзилгандир. Унда жумладан қуйидагилар келган:

    «… Аммо ахлоқий бузуқликни келтириб чиқарадиган фильмларни томоша қилиш мутлақо жоиз эмас. Ҳатто улар ҳақиқий жисм эмас, балки сурат бўлган тақдирда ҳам жоиз эмас. Чунки бу тўғридаги шаръий қоида «Ҳаромга олиб борадиган восита ҳам ҳаромдир», деган қоида бўлиб, бу қоида бўйича восита ҳаромга албатта олиб борган бўлиши шарт қилинмайди, балки шундай гумоннинг ғолиб бўлишининг ўзи кифоядир.

    Зеро, бундай фильмлар уларни кўрган кишиларни кўпинча ҳаромга етаклайди. Шунинг учун юқорида айтилган шаръий қоида уларга мос тушади.

    Шунинг учун, бундай фильмларни кўриш учун кириш ҳам, уларни сотиб олиш ҳам жоиз эмас.

    Энди Ҳизб йигитлари бундай фильмларни кўриш учун кираётган мусулмонларга нисбатан қандай иш тутишлари лозимлигига келсак, кўпинча бундай фильмларни кўриш учун амри маъруф ҳам, наҳий мункар ҳам фойда бермайдиган, кор қилмайдиган қаланғи-қасанғи кимсалар ҳозир бўлишади. Парвардигорнинг Ўзи раҳм қилмаса, бундай кимсаларнинг иши қийин. Шунга қарамай агар йигитлар бирон кучли услубни ва ҳикмат билан тийиб қўйиш, қайтариш йўлини топсалар уни ишга солсинлар. Эҳтимол бу саволни берган киши ўзининг айрим яқинларини кўзда тутган бўлиши, уларни бундай носоғлом аҳволда кўриш уни қайғуга солган бўлиши, шунинг учун уларни бу йўлдан қайтармоқчи бўлган бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, уларга амри маъруф, наҳий мункар қилсин, муносиб услубни танлаб қўлласин. Шояд Аллоҳ уларни ҳидоятласа. Бунинг учун унга Аллоҳнинг изни ила албатта ажр бўлади.

    Бугунги кунда мусулмонларни ҳар тарафдан бало, фалокатлар ўраб олди. Бунга бирдан-бир сабаб уларнинг Халифаликлари йўқлигидир. Шунинг учун мусулмонга бугунги кунда лойиқ бўлган нарса ҳатто мубоҳ бщлган ўйин-кулгига ҳам вақти бўлмаслигидир. Шундай экан, агар мусулмон одам ўз вақтини – Аллоҳ сақрасин – ҳаром бўлган кўнгилхушликлар билан ўтказса, бу қандай ҳол бщлади? Буни ўзингиз мулоҳаза қилиб кўраверинг. Эй биродарлар, сизнинг вожиб вазифангиз зўр куч сарфлаб, лекин ҳикмат билан мусулмонларни тўғри йўлга йўллашингиздир. Токи улар бутун вақтларини яхши ишларни қилиш билан, Халифаликни қайта тиклаш ва Умматни бу фалокат, разолатлардан қутқариш учун ҳаракат қилишда жидду жаҳд кўрсатиш билан ўтказсинлар».

    Энди таъна тошини отаётганлар ҳақида айтадиган бўлсак, улар ҳақни изловчилар эмас. Акс ҳолда улар бизнинг китобларимизга ва расмий сайтларимизга асосланишган ва уларда ўзларида кўришмаган софликни, дунёдан кўра охиратга энг кўп интиладиган Аллоҳнинг аҳбоб-севимли дўстларидагина топишадиган покизаликни топишган бўларди…

    Таъна тошини отаётган ана шу кимсалар биздан бошқа кишиларнинг китобларига асосланишмоқда. Гўё бўҳтон оқибатида гуноҳи азим келиб чиқишини тушунишмайдигандек, шундай иш тутишмоқда.

    «Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар»         [Наҳл 116]

     

    Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                         9 ражаб 1434ҳ

             19 май 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here