Сурия миллий коалицияси Женева-2 конференциясига қатнашишга рози бўлди

462
0

images (2)

Сурия миллий коалицияси бугун эрталаб Сурия муаммосини ҳал қилиш учун ўтказилиши режалаштирлаётган Женева-2 конференциясига қатнашишга бир шартга кўра рози эканлигини эълон қилди.

Ал-Арабия телеканалида эълон қилинган баёнотда Сурия миллий коалицияси Женева-2 конференциясига қатнашиш учун Сурия келажагида Асадга ва унинг аъёнларига ўрин берилмаслигини шарт қилинади. Шунингдек, муваққат ҳукумат барча салоҳиятларга эга бўлиши лозим.

Сурия озод қўшинининг информацион ва сиёсий ишлар бўйича координатори Луай Миқдоднинг айтишича, миллий коалиция аъзолари якшанба куни кечқурун Женева-2 конференциясига қатнашиш учун овоз берганлар.

Сурия миллий коалициясининг раҳбари Аҳмад Жабра Асад ҳукмронлиги остидаги ерларга инсонпарварлик ёрдам етказиб берилиши учун йўл очилса Женева-2 конференциясига қатнашишга тайёр эканлигини билдирди.

Сурия миллий коалициясининг матбуот бўлимининг раиси Холид Солиҳнинг билдиришича, Женева-2 конференциясига қатнашишдан аввал ҳозирда миллий коалиция билан Сурия ичкарисидаги қуролли гуруҳлар ўртасида мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Женева-2 конференцияси хусусида қуролли гуруҳлар ва оддий фуқаролар билан учрашиб келиш учун Сурияга элчи юбордик”, деди Холид Солиҳ.

Туркистон: 

Юздан ошиқ мухолиф отрядлар бир бўлиб, бу конференцияни инкор қилишди. Улар ҳатто бунда иштирок этишни хоинлик деб аташиб, қатнашадиган ҳар қанақанги қувват бизлар учун ҳудди Асад сингари душманга айланади деб баёнот беришди.

Коалициянинг юқоридаги харакатлари, ўзлари билган ё билмаган холларида, ичкаридаги қуролли кучларни бир неча бўлакларга бўлиб юборишади. Албатта бирорта отрядни ўз томонларига оғдира олишса.

Куфр буларни шу йўналишда йўналтиришдан аввал, қаттиқ зулм ва қамал билан, оддий халқ ва улар ўз ичига олган мужохид ва даъватчиларни холдан тойдирди. Энди эса, иймони заифларини териб олишни мақсад қилиб, коалицион тўдани куфрнинг моддий ваъдалари билан, олий мақсадларидан воз кечишга ундаб юборди.

Албатта миллий коалициянинг хатто куфрга пашшачалик қиммати йўқ. Агар улар хақиқий инқилобчиларни ўз томонларига оғдириша олишмаса, женева 2 конференциясини давом эттиришдан мантиқ ва мақсад қолмайди.

Куфр системаси, Сурия мусулмонлари зулм остида ўтказаётган вақт, бизнинг манфаъатларимизга ишлайди деб, ҳудди Абужаҳл бош қурайш сингари адашишмоқда. Аслида зулм, иймонни бақуватловчи ва Оллоҳга бўлган алоқани кучайтирадиган воқеълик эканини улар тушунишмади. Бу холат нафақат ичкарини, балки ташқи Ислом оламини ҳам уйғонишига солмоқли хисса қўшди. Оллоҳ хоҳласа, куфрнинг харакатлари билан нусрат бера оладиган зот.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here