Эрдоган: ҳийла-найранга алданиб қолмайлик

685
0

000

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдоган Швеция бош вазири Френдрик Реинфелдт билан учрашуви ортидан журналистлар саволларига жавоб берар экан, Сурия масаласига тўхталиб, бу маслада алданиб қолмаслик лозимлигини таъкидлади.

“Бу ерда бир ҳийла-найранга алданиб қолмайлик дейман. Бу ҳийла нима, биласизми? Дунёда шундай бир ўйин ўйналмоқда. “Кимёвий қуролларга қарши Сурияга қулланган санкцияни маъқуллаймизми ёки маъқулламаймизми”, деган ўйин. Бу бир ҳийла-найранг. Нега биласизми? Кимёвий қуролдан канча киши ўлди?! 1500 киши! Бошқа қуроллардан қанча киши ўлди?! 150000га яқин инсон ҳалок бўлди. Яъни кимёвий қуроллар билан ўлдирилганлар муҳим, аммо бошқа қуроллар билан ўлдирилганлар муҳим эмас. Ахир ўлимга сабаб бўладиган ҳар бир нарса муҳим эмасми?”, деди у.

Эрдоган Сурия масаласида гапирар экан, у ерда Асадга қарши жанг олиб бораётган жиҳодий гуруҳларни ҳам назардан қочирмади.

“Жабҳатун Нусра каби гуруҳларнинг ўлкамиздан бошпана топишлари ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас, аксинча, буларга нисбатан позициямиз шуки, бошқа террористик гуруҳларга қандай қарши курашаётган бўлсак, уларга ҳам шундай қарши курашамиз. Уларга нисбатан бугунга қадар керакли муомалани қилиб келдик”, “Суриядаги Ал-Қоидага боғлиқ ҳар қандай гуруҳ бўлмасин, уларнинг ҳеч бири билан Туркиянинг алоқаси йўқ, балки аксинча, Турк давлати буларни ўзидан узоқлаштириб келган ва шундай бўлиб қолади”, дея таъкидлади бош вазир.

Шунингдек Эрдоган сўзи давомида Суриядаги демократия асосига қурилган Илмоний гуруҳлар билан алоқа қилаётганини билдириб шундай деди: “Бизга яқин муносабатда бўлган Сурия мухолифати ҳаммага маълумдир. Бизнинг Сурия Озод армиси ва Сурия миллий коалицияси билан алоқамиз мавжуд, уларни бутун дунё билади”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here