Гулнора Каримова атрофидаги ишларни, отасининг режимига қанақанги алоқалари бўлиши мумкин.

619
0

images-33

Дунё сиёсий аналитиклари ҳам ҳар хил фикрлар билдираётган бу ходиса, биз мусулмонларни ҳам бефарқ қолдирмади албатта. Чунки бу ва шу каби ғойриисломий режимларнинг бартараф қилиш, бизларнинг асосий вазифаларимиз туркумига киради.

Каримовни ўзининг қизи олиб борган ишларидан мутлоқ беҳабар қолгани тўғри гап эмас албатта. Балки баъзи бир деталларидан беҳабар бўлиши мумкин, лекин асосий ишларидан ҳабардор бўлган. Уларнинг ишларга сукут қилгани эса, розилигидан дарак беради. Демак Каримов қизларининг барча ишларидан боҳабар бўлган. Нега энди уларнинг ишларига қарши чиқди? Кўпчиликни қизиқтирган масала шу ерда.

Гулноранинг твиттерда тарқатаётган маълумотларига кўра, МХХ бошлиғи Иноятов бош бир гуруҳ, уни призидентликка даъвогар сифатида кўриб, отасига қаттиқ таъсир кўрсатишган. Отаси уларнинг гўёки нотўғри аҳборотларидан таъсирланган эмиш. Яна “сиз орқали отангизни тахтдан ағдаришга харакат қилишни режалашдими?” деган саволга “уже” аллақачон деб жавоб берди. Иноятов хақида шундай деди “Иноятов қўймаяпти! Худди шундай деди: керак эмас… пусиб ўтирсанг тегмаймиз…) Одамларга ачинаман, ахир уларни қўрқитишаяпти ва ураяптилар…”.

Бу вазият албатта Гулноранинг заифлашганига далолат қилади. Лекин бу процесда призидентнинг роли қанчалик, вазият унинг хоҳиши билан йўналтириляптими? Ёки унинг ўзи ҳам бошқа қувватлар томонидан йўналтирилишга ўтдими?

Дунё тариҳидаги барча режимларни кўриб чиқадиган бўлсак, барчаси йиртқич хайвонлар галасини эслатади. Гала бошлиғи қувватдан кетаётганида, ўзидан кейинги, шу кунгача вафодор бўлиб уни хизматида келганлар томонидан инкор қилинишади. Ленин, Сталин, Хурсчов, Муборак…… сингариларнинг барчаси ўз ҳамкорлари ёки хизматчи аъёнлари томонидан хорланишган. Каримов ҳам бу қисматдан қоча олмайди албатта. Шунинг учун у, ўрнини боса оладиган ўзи таянган қувват билан хисоблашишга ўтди. Қизи эса, вазиятга тўғри баҳо бера олмай, яъни отасидаги қувватга тўғри баҳо бера олмай, ўша кувватли гуруҳлар билан тил топишишга яхши харакат қилмади. Аксинча, уларни менсимаган холда манфаъатларига тажоввуз қилди. Бу ишни ҳатто отаси ҳам қилмаган эди. Каримов бу қувватларга маълум соҳалардан манфаъатланиш имкониятини бериб, шуни эвазига улар қуввати билан режимни сақлаб келар эди. Лекин ўз ўрнини уларнинг бирортасига раво кўрган эмас. Шунинг учун қизи Гулноранинг эркин харакатлантириб, ўша кланлар ўзининг ўрнига танлаб олишларидан умид қилди. Аммо қизи, сиёсий жараёнларга тўғри ёндаша олмади. Айниқса Каримов Латвияга расмий ташриф буюрганида бунга аниқ амин бўлди.

Каримов, Гулнорани нафақар ичкаридаги етакчи гуруҳ, балки Ғарб олами ҳам қабул қилмаслигини билди. Шунда у, қизини ва оиласини сақлаб қолиш мақсадида, етакчи гуруҳ мақсадларига паралел юришни ўзи бошлади. Уларнинг кўз ўнгида қизини росмона урди. Қизига алоқадор бўлган барча шахс ёки сохаларга йўл очиб берди. Уни уй қамоғига солди. Интернетни қўйиб бергани эса, у бари бир оила аъзоси эканлигидан, кетаётган зулмларга оиланинг алоқаси йўқ эканлигини билдиришни хоҳлади. Бу эса, Каримов билан етакчи гуруҳ ўртасидан дарс кетганини билдиради. Кўп ишлар унинг назорати остидан чиқиб бораётганини ва ҳатто у бу ишларга рози эмаслигини англатади. Иноятовнинг Гулнорага қилган хақоратомус таҳдиди эса, Каримов ва унинг оиласига бўлган ҳурматсизлик бўлиб, вазиятлар у томонидан бошқарилаётганини билдиради.

Демак Ўзбекистонда ҳам тахт талашишга жураът пайдо бўлди. Бу эса, яқин келажакда жиддийлашади. Хозирча Каримов халқни қўрқитиб ушлаб туришда диктаторлик символи қатори уларга керак. Лекин Каримов бу хорликни қандай қабул қилади? унинг кейинги харакатларида буни англаб олармиз. Лекин қизини уларга топшириши, уларнинг таклифига розилигини англатувчи биринчи қадам бўлди.

Халқаро сиёсат нима дейди? Улар ҳам албатта кучлилар томонида бўлади. Ўзбекистон режимини олиб ташлашда ҳам икки йўл мавжуд. Биринчиси: Мисрдаги каби холат. Бунда Ғарб куч структурасини қўлга олиб, уларни моддий таъминлаб, ҳудди Миср ҳарбийлари каби вазиятни қўлларига олишга ундайди. Халқнинг нафратини эса, ҳудди Муборак сингари Каримов томон буриб юбориб, уни халқаро маҳкамага тортади. Иккинчиси: Каримовни ўзини ўрнида ушлаб қолади. Халқ норозилигини эса, Асад сингари куч билан бостиришига шароитлар яратиб беради. Албатта вазиятлар янги холатларга қараб ҳар хил бўлиши мумкин.

Абу Али:

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here