Араканда бутпарастлар полиция кучлари назорати остида ва давлат хавфсизлик кучларининг дастаги билан мусулмонларга қарши тинимсиз ҳужумларини давом эттирмоқда. Жим қараб турган бутун дунёнинг кўз ўнгида Аракан янги-янги қатлиомларни бошидан кечиряпти.
Яқинда 10 киши фақатгина мусулмон бўлганликлари учун кўчада, ҳамманинг кўз ўнгида калтакланиб ўлдирилди. Бундан аввал эса бут парастлар мусулмонларга қарашли 400 дан ортиқ дўкон ва ишхоналарни ёқиб юборганлиги ҳақида хабарлар тарқаган эди. Жон сақлаш учун денгиз орқали бошқа давлатларга кетишга отланган Араканлик мусулмонлар йўлда ҳалокатга учраш ҳолатлари кўпайган. Куни кеча бортида 70 киши билан Бангладешга йўл олган кема чўкиб кетди. Улардан фақатгина беш киши тирик қолди холос.
Аракан ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бутпарастлар Мусулмонлар ичиш учун фойдаланадиган сувни заҳарлаши оқибатида заҳарланиб ўлганлар сони кўпайган.
Мусулмон эркаклар ўлдирилиши, тутиб кетилиши ёки қувғин қилиниши оқибатида Араканда аёллар қаровсиз қолган. Ишончли манбалардан олинган хабарларга кўра, Бирма хавфсизлик кучлари қаровсиз қолган муслима аёллар ва ёш қизларнинг номусига тажовуз қилиб, улардан жинсий кул сифатида фойдаланиши кундалик ҳолатга айланган.
Бутпарастларнинг завқ оладиган нарсаларидан бири мусулмонларни ёқишдир. Улар ўзлари уриб ўлдирган ёки чала жон бўлиб қолган мусулмонларни ёқиб завқ олишга одатланган.
БМТ яқинда Бирманинг Аракан минтақасида қочқинлар сони кўпайгани ва бунинг оқибати таҳликали бўлишидан огоҳлантирган эди. БМТ олий комиссари ҳам кеча берган баёнотида ўтган ҳафтада 1500 атрофида киши ўз уйларини ташлаб қочиб чиққанлигини ва кўпчилик чўкиб кетганлиги ҳақида хабар олганлигини очиқлади.
Айтиш мумкинки, шунча қирғинлар ва тажовузлар юз беришига қарамай, БМТ ҳар замонда узоқдан бир қараб қўйишга одатланган. Бироқ шунда ҳам, фақат ташвиш билдириб қўйишдан нарига ўтмайди. Халқаро ҳамжамиятлар бу борада кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлиб қолган. Ислом ўлкаларидаги раҳбарлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Бутпарастлар Мусулмонларни ўроқлар ва таёқлар билан қувлаб ўлдираётган бир пайтда, замонавий қуролларга эга бўлган Мусулмонлар армияси уларга қарши битта ўқ отиб қўйишга ҳам ярамаяпти.
Бу ҳолат қачонгача давом этади?!