Сурия мухолиф кучлари томонидан Асад режимига қаттиқ зарба берилди.

472
0

000

Сурия пойтахти Дамашқда Асад армияси билан Мужоҳидлар ўртасида жанг тинимсиз давом этар экан, Жабҳатун Нусрага боғлиқ бир мужоҳид ҳукуматга тобе кучлар қароргоҳига бомба ўрнатилган автомобил билан ҳужум уюштирди. Даъво қилинишича, ҳужумда ҳукуматпараст шаббиҳа кучларидан энг камида 200 киши ҳалоқ бўлган. Бу ҳужум охирги пайтларда Асад кучларига берилган оғир зарба эканлиги айтилмоқда. Портлаш даражаси шу даражада кучли бўлганки, унинг таъсири воқеани узоқдан тасвирга олиб турган камерачига ҳам етиб келган. Қароргоҳ эса тамоман яроқсиз ҳолга тушган.

Қуйида адрес орқали ҳодисани тасвирга туширган видео лавҳани кўришингиз мумкин.

http://www.youtube.com/watch?v=bZK7yz4XvXk

Бундан бироз аввал эса фаол мужоҳидлар гуруҳи Асад кучлари тарафидан бир йилга яқин қамал қилиниб келинаётган Дарё шаҳри қамалини ёриб ўтиш учун ҳужум уюштирган эди.

Мужоҳидларнинг уч отряди: Шуҳада-ул Ислом, Саъд ибн Абу Ваққос, Миқдод ибн Амр отрядлари бир бўлиб, Асад кучлари тарафидан танклар қўлланилгани ва тинимсиз бомбалар ёғдирилганига қарамай, пойтахт жануби-шарқидаги “Фотима” жоме масжиди тарафдан анча ичкарига кириб боришга муваффақ бўлганлар ва ҳукумат кучлари эгаллаб турган йигирмага яқин бинони қўлга киритганлар. Хужумда бир офицер дохил ўнлаган режим аскарлари жон таслим қилган ва кўпчилиги яраланган.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here