БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича масъул вакили Лахдар Брахимий кеча Бағдодда қилган чиқишида Суриядаги аҳволни ғоят оғир дея таърифлади.
“Сурия можароси жуда жиддий, бунинг асорати нафақат Суриянинг ўзи, балки бутун минтақа ва дунё аҳли учун қўрқинчли бўлади. Менимча, барча бу масалада ҳамфикрдир. Сурия уруши бугунги кунда жаҳондаги энг қонли муаммо бўлиб, бутун дунё тинчлигини бузиб юборишга қодир бир таназзул. Сурия халқига ёрдам беришга ҳам кечиккандаймиз”, – деди Брахимий.
Браҳимийнинг бу баёноти Асад режимига қарши кураш олиб бораётган яна 70 та гуруҳ Сурия миллий коалицияни тан олмаслигини эълон қилгандан кейин янгради.
Куни кеча Сурия жанубида Асад режимига қарши кураш олиб бораётган 70 та гуруҳ бир жойда тўпланиб Сурия миллий коалицияни тан олмаслиги ҳақида баёнот берди. Бу гуруҳлар ғарб томонидан дастакланиб келаётган миллий коалицияни муваффақиятсизликка юз тутганлигини урғулар экан, улар мухолифатни намоён қилмаслиги билдиришди.
Озод Сурия қўшини сўзчиси Луай Миқдод “EFB” ахборот агентлигига берган интервьюсида “Сурия миллий коалиция таркибидаги биродарларимиз мамлакат ичидаги халқ овозига қулоқ тутишга мажбур, чунки инқилоб учун уларнинг қонлари тўкилмоқда”, деди.
Ўтган ойда ҳам Сурия шимолида, аввал 13та мухолиф отряд, ундан кейин яна 50та отряд айни даъво билан чиқиб миллий коалицияни тан олмаслигини эълон қилган эди.
Туркистон:
Сурияда хақийқатда ахвол жуда оғир. Лекин Брахимий айтган маънода эмас.
БМТ атрофида бирлашган дунё куфр системаси тарафдорлари номидан гапираётган Брахимий, Ислом ва мусулмонларнинг уйғониб кетишини жуда катта хавф деб уқтиришга уринаяпти. У ердаги қамалда қолиб қирилаётган халқни эмас. Албатта у энди, очликдан қирилаётган болаларга қайғули бўлиб, вазиятни ўзгартириш тарафдори бўлади. Лекин бу харакатларига уни нима ундади. Мана шу ундовчи асос эътиборли. Албатта уни юқорида айтилган куфр манфаъатлари ёки мағлубиятлари ундаган. Куфр системаси, ўзи ўйлаб топган миллий коалицияни тан олдириш мақсадида, юқоридаги зулмларни уюштиришди. Улар зулмга қарши инқилобий қўзғалонлар олиб бораётган мусулмонларни, илгари ҳеч кимга қилмаган услублар билан қийнашмоқда. Уларни қамал қилиб, очликдан халок бўладиган холатларида, миллий коалициясини тан олишни қаттиқ таклиф қилишди. Лекин биронта жиддий фаолият олиб бораётган жамоалар бу таклифни қабул қилишмади. Халқ эса, шу иш устида фарзандлари очликдан ўлаётганида ҳам, инқилобий харакатдагиларнинг бирортасини қораламади. Аксинча уларнинг ўрталари тоборо жипслашиб бормоқда. Мана шу холат куфр оламини ларзага солди. Куфр Брахимий сингари малайларини ўзига қарши гапиртиради. Улар гўёки зулмни олдини олишда пешқадамлардан бўлиб, умматнинг манфаъатлари йўлида фидоийлик қилишади.
Улар учун асосий муаммо шундаки, мусулмонлар инқилобий харакатларини исломий асосларга боғланган холда олиб бориб, мавжуд куфр системаси негизидаги йўналишларни инкор қилишди. Улар Исломни хаётга қайтаришдан ўзга харакатлар, мувоффаққиятга олиб бормаслигини англаб етишди. Куфр оламининг уларни шу йўналишдан қайтариш мақсадидаги барча харакатлари натижа бермади. Куфр олами хақиқатда шу бугунги кунда дахшатга тушди.
Куфрнинг янги реъжалари, Брахимий сингари малайларини ишга солади. Улар Сурия халқининг хозирги холатларидан олиб чиқиш йўлларини чизиб, уни халққа таклиф этади. Хатто куфр олами унга ёрдам беради. Лекин улар халқни яна илгариги куфр системаси асосидаги, хаққини талаб қилиш принципларига қайтаришга интилишади. Бу эса, мафкуралар кураши бўлиб, ҳар қайси мафкура ўзининг ўлчовларини халқнинг одатий ўлчовлари бўлиб қолишига интилишидан ўзга нарса эмас. Ғалаба ҳам, халқ ўша ўлчов асосларининг қай бирини танлашига чамбарчас боғлиқ. Халқ инкор қилган мафкуравий ўлчовлар, шу мафкурага суянган системанинг ўша минтақани тарк этишини ва ғолиб бўлганини кириб келишини англатади.
Сурияда худди шу холат бўлиб турибди. Куфр олами довдираб қолди. У илгари бунақанги холатга тушмаган эди. Сурия инқилоби, куфрга қарши ислом системаси асосида харакатланиб бораяптики, куфр олами илгари бунақанги холатни кўрган эмас. Шунинг учун куфр курашга бевосита киришишдан қўрқади. У мусулмонларни ўзининг кураш майдонига чақиряпти. Мусулмонлар унинг кураш майдонида курашиш Аллоҳ томонидан таъқиқланган деб, Аллоҳ буюрган исломий кураш услубида давом этишмоқда.
Мана шу кураш услуби, мафкура томонидан белгиланади. Қайси томон ўзининг кураш услубидан бош тортса, ёки бошқасининг услубида ҳам курашавераман деб исён қилса, албатта мағлубиятга юз тутади. Чунки бу шунчаки кураш эмас, мафкуралар кураши. Бунда ғалаба, бир томон иккинчи томонни жисмонан йўқ қилиши билан эмас, балки ўз мафкурасини олий қилиши ва шунинг билан хаётда яшашдан мақсад бўлган олий қадриятларини уммат алоқаларига асос қила олиши билан амалга ошган бўлади.