Пентагон Манас авиабазасидан кўчишни бошлади

620
0

00

Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги ҳарбий амалиётларини қўллаб туриш учун фойдаланиб келган Манас базасидан кўчишни бошлади. АҚШ ҳарбий бошқармасининг хабар қилишича, “бу майдон ва биноларни Қирғизистон ҳукуматига топширишни 2014 йилнинг июл ойигача якунлаш режалаштирилмоқда”.

Пентагон матбуот хизмати тарқатган хабарда, ”АҚШ мудофаъа вазирлиги Манас халқаро аэропортидаги транзит марказидан кўчиб ўтиш жараёнини бошлади”,- дейилади.

Бундан буён Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни Руминиянинг Констанца шаҳрида жойлашган Михаил Когэлничан номли аэропортдан қўллаб турилади. Бу ҳақда Пентагонни расмий вакили подполковник Кэти Уилкинсон хабар берди.

Шу йилнинг ёзида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Манас аэропорти ижараси юзасидан АҚШ билан тузган шартномани тугатиш тўғрисидаги қонунга қўл қўйган эди. Хабарларга кўра, бу шартнома республика ғазнасига йилига 200 минг доллар олиб келар эди.

АҚШ ва НАТО 12 йил мобайнида Манас аэропортидан Афғонистондаги иттифоқчи кучларни ҳарбий техника, аскар ва жихозлар билан таъминлаб туриш учун фойдаланиб келди. Шунингдек Афғонистондаги аскарларни қўллаш учун қирувчи ва бомбабўрон қилувчи самолётлар ҳарбий парвоз қилар эди.

Туркистон:

Жуда улуғ иш бошланипти. Қандай шароитда, қайси ният билан бўлганида ҳам, мусулмонлар зиммасида вожиб бўлган ўта манфаъатли амалиётга қўл урибди Атамбаев. Бу унинг, давлат рахбари сифатидаги Аллоҳ олдидаги бурчларидан бири эди.

Мусулмонлар бу каби харакатларни олқишлашимиз ва қўлимиздан келганича хиссаларимизни қўшишимиз лозим. Атамбаев ҳам бу ишни икки дунёсига манфаъатли бўлиши учун, Ислом ва мусулмонлар манфаъатига боғлаши ва ишнинг оқибатидан келадиган зиёнларда мусулмонлардан ёрдам талаб қилиши лозим. Чунки АҚШ бу каби аламли қувғинни сингдириб юбормайди. У давлатга қўлидан келишича зиён етказиш пайига тушади. Россия эса, фақат Атамбаевга босим беришдан нарига ўтмайди. У Қирғизистон учун НАТО билан кўп ҳам ўчакишмайди.

Атамбаев Россия қилган хатодан ўзини тийиши лозим. У АҚШ ўйлаб топадиган ёлғон террористлар хавфидан қўрқиб, мусулмонларга зулмни кучайтириб юбориш хатосидан тийилиши лозим. Чунки АҚШ шуни кутади. Хар қандай вазиятларни кескинлашиши, ташқи давлатларга қўл келаверади. Давлатни Ислом ва мусулмонлар билан манфаъатларни паралеллаштириши эса, ташқи ғаламус қувватларни реъжаларига путур етказади. Чунки улар фақат ички зиддиятларимиздан фойдаланишга одатланишган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here