Довутўғли: Радикал исломий гуруҳларнинг фаоллашуви бизни ташвишланмоқда

371
0

00

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли Швецариянинг NZZ (Neue Zürcher Zeitung) газетасига интервью берди. Туркия иштирок этмаган конференциядан бир ечим чиқмаслигини олға сурган Довутўғли Жневада ўтказилиши режалаштирилган конференциянинг муваффақиятсиз якун топиши мумкинлигини билдирди.

Довутўғли Суриядаги тартибсизликларнинг юзага келишига Асад сабаб бўлганлигини тилга олар экан, Суриядаги радикал исломий гуруҳлар борасида халқаро ташкилотларни, хусусан БМТ хавфсизлик ташкилотини ҳам айблаб ўтди. “2 йил аввал бу ерда бундай гуруҳлар йўқ эди. Ўтган йилгача бир неча юз чоғлик радикал исломий гуруҳлар бор эди, холос. Бу йилга келиб минглаган жангчилар уларга қўшилди. Агар радиллашувдан узоқлашишни истасак Сурия учун ечим топишимиз зарур. Миллий коалицияга турли мухолиф гуруҳлар аъзо. Бу коалиция кучайса бўшлиқни тўлдирган бўлади”, деди у.

Халқаро ташкилотларнинг Сурия муаммосига ечим топа олмаганлигини ҳам танқид остига олган Довутўғли жумладан шундай деди: “Бу бизни ташвишланмоқда. Шу онда кучга эга бўлган икки радигал исломий гуруҳ бор. Бири Шомда, иккинчиси уруш майдонида. Агар Жнева конференциясида ўринли бирор ечимга эришилмаса, бу гуруҳлар нафақат Сурия учун, балки бутун дунё учун муаммога сабаб бўлади. 2011 йил Асад билан ўн ой давомида кўришиб, қаноатлантиришга уриндик. У вақтлар Сурия масаласи билан ҳеч ким шуғулланган эмасди. Инқироз кучайишини ўша пайтлар айтган эдик. Мана нима бўлди?! БМТ хавфсизлик ташкилоти қўлидан ҳеч нарса келмайдиган ҳолатга тушди. Бугунгача ҳеч бир иш қилмаганлар танқидга лойиқ”.

Довутўғли газетанинг “Сурияда фаол бўлган мужоҳидлар Туркия учун ҳам муаммога айланди, шундай экан, нега бу гуруҳларни маблағ билан таъминлаётган Саудия ва Қатарга босим ўтказмаяпсиз”, деган саволига – “бундай бир дастак берилаётганига доир аниқ бир ҳукм чиқариб бўлмайди. Бу Асад режимининг бир ташвиқоти. Суриядаги радикал исломий гуруҳларни кимлар тарафидан дастакланаётгани ҳақида бизда аниқ маълумот йўқ. Фақат бу ерда Ироқдаги Абуғурайб қамоқхонасидан қочган жангчилар борлигини биламиз” – деб жавоб берди.

Туркистон:

Довутўғли агар мусулмон бўлса, Сурияга кимлар ёрдам бераётганини эмас, аксинча кимлар ёрдам беришдан бош тортаётгани ҳақида ташвишланар эди. Очликдан йиғлаб, ўлаётган болаларга ёрдам бермаётган қўшни давлатлар, уларнинг рахбарларининг иймони бўлмаса ҳам виждонсиз эканлари уни хавотирга солган бўлар эди. У БМТ қўлидан ҳеч нарса келмайдиган холатга тушди деди. Аслида БМТ шу холатни пайдо қилди. У бир неча ўн йиллардан буён битта Ўжалон сингари миллатчи жиноятчини ўлдиришдан бутун бир Турк давлатини ман қилиб уддалай олди. Нахотки ўлимсанги Асадни, тинч ахолини қамал қилиб қириб юборишини олдини ололмаса!…. Сен кимсан ўзи эй Довутўғли, биз деб мусулмонлар номидан гапирасан.

Биродарлар устиларимизга шунақанги рахбарларнинг келиб қолиши нимадан? Нахотки Пайғамбаримиз САВ “сизлар қандай бўлсангиз, устиларингизга шундек хокимлар келади” деганларидек бизлар шу хоинларга мос бўлсак. Нахотки шу каби разилликларга сукут қилиб, шунинг билан розилик изхор қилиб, охиратда улар билан бирга тирилиб қолиш эҳтимолига рози бўлсак!…….

Йўқ биз рози эмасмиз!   Ким рози бўлса бўлсин. Оллох бизларни заиф холларимизда, Иброҳим АСга қарши ёқилган гулханни ўчириш учун оғзида сув олиб бораётган чумоли сингари, оз бўлса ҳам харакатларимиз туфайли, жаханнам азобидан сақласин. Чунки бугунги кунда, куфр қутурди. У Суриядаги биродарларимиз устида қаттиқ зулм бошлади. Бу шу даражада ахамиятлики, уларга ёрдам бермаган мусулмоннинг нажот топиши ўта қийин. Аллоҳ бизларни нажот топганлардан қилсин. Ислом ва мусулмонларган нусрат берсин Амиин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here