Собиқ муфтий золимлар қўлидаги арзон қўғирчоқ У мусулмонларни хаворижлар деган ёлғон ва бўҳтон сифат билан сифатлаб уларни қирғин қилишни золимларга оқлаб бермоқда!!

575
0

01

 

Матбуот баёноти

«Уларнинг оғизларидан чиққан сўз жуда оғир сўз, улар фақат ёлғон сўзлашади»

Собиқ муфтий золимлар қўлидаги арзон қўғирчоқ

У мусулмонларни хаворижлар деган ёлғон ва бўҳтон сифат билан сифатлаб уларни қирғин қилишни золимларга оқлаб бермоқда!!

Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«إنَّ اللَّهَ لَا يَقْبِضُ الْعِلْمَ انْتِزَاعًا يَنْتَزِعُهُ مِنَ الْعِبَادِ وَلَكِنْ يَقْبِضُ الْعِلْمَ بِقَبْضِ الْعُلَمَاءِ، حَتَّى إِذَا لَمْ يُبْقِ عَالِمًا اتَّخَذَ النَّاسُ رُءُوسًا جُهَّالًا فَسُئِلُوا فَأَفْتَوْا بِغَيْرِ عِلْمٍ فَضَلُّوا وَأَضَلُّوا»

«Аллоҳ илмни инсонлардан бирданига тортиб олмайди. Бироқ илмни уламоларни ушлаш орқали ушлайди. Оқибатда бирорта ҳам олим қолмай, одамлар саводсиз кимсаларни бошлиқ қилиб олишади­да, бу бошлиқлар савол берилса, саводсизларча фатво беришиб, ўзлари ҳам адашишади, одамларни ҳам адаштиришади» (Имом Бухорий ривояти). Мисрнинг собиқ муфтийси Али Жума ҳам шундай аҳволда. У сарой муфтийси лавозимидан кетганига қарамай, аввалги қилган гуноҳларига яна гуноҳлар қўшиб, саройдагиларга ҳамон фатво чиқариб бермоқда. У тўкиш ҳаром қилинган қонларни тўкишга фатво беришдан қўрқмаяпти, ҳатто бунинг учун нусуслардан юз ўгириб, уларни ўз воқеидан бошқа нарсаларга тушириб бўлса ҳам шундай қиляпти. Афтидан, у ўзининг гуноҳларини ҳам, унинг фатвоси билан одамлар қонини зулм ва адоват билан тўккан кимсалар гуноҳини ҳам кўтаришдан тап тортмайдиган кўринади.

Айрим фаоллар унинг Миср армияси ва полицияси қўмондонларининг генерал Сисий ва ички ишлар вазири Муҳаммад Иброҳим қатнашган йиғинида сўзлаган нутқининг видеосини интернетга жойлаганлар, у ўз нутқида шундай дейди: «Тўпланган одамларга қарата ўт очинг! Бундай хаворижлар сабабли ўзингиз ва аскарларингизнинг қурбон бўлишидан сақланинг. Бундай хаворижларни ўлдирган ва улар томонидан ўлдирилган кишига Тубо жаннати бўлсин, чунки ким уларни ўлдирса, Аллоҳга улардан кўра яқинроқ бўлади, балки биз шаҳримиз ва Мисримизни бундай қаланғи-қасанғилардан тозаламоғимиз вожиб, чунки улар мисрлик бўлишга ҳақлари йўқ, биз улардан ор қиламиз ва худди бўри Юсуф Kнинг қонидан пок бўлгани каби, биз ҳам улардан покмиз». Намойишга чиққанлар нега бунчалик кўп миқдорда қирғин қилинганини – Ислом билан яшашни истаган ва золимларга қарши чиққан ҳар бир кишига нисбатан гина-адоватга тўла ва ҳеч жавобгарликсиз айтилган – мана шу гапдан тушуниб оламиз. Чунки Али Жума ушбу мункар фатвоси билан армия ва офицерлар содир этган ва ҳамон содир этаётган қирғинлари учун «яшил чироқ»ни ёқиб берди. Бу муфтий Муборакка қарши чиққан 25 январ қўзғолончиларини ҳам худди шу айблов билан айблаган эди.

Қуролли кучларнинг маънавий ишлар қисми намойишчиларнинг қирғин қилинганини оқлаш ва унга қонуний тус бериш учун олдин ҳам шу кимсадан фойдаланган эди. Юқоридаги видео унинг аввалги гапларининг давоми бўлиб, у аллақачон ўз динини дунёнинг арзимас матосига сотиб алмаштириб бўлган. У ўзининг қирғин қилиш, тозалаш ва ёқишни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги тушларнинг мутавотирлиги, Аллоҳ шуларни содир этганлар тарафида, деган даъвоси билан Аллоҳга туҳмат қилди. У «тўпланган одамларга қарата ўт очинг», дея аскарларни гижгижлаши, бу «Исломнинг буюклиги», «Исломнинг қуввати», «Исломнинг ҳаловати» каби ёлғон ва бўҳтон даъволари билан ўзидаги қолган-қутган тафаккурни ҳам йўқотиб бўлди!! Саид ибн Мусайяб ] бундай дейди: «Олимнинг амирларга қатнаётганини кўрсангиз, билингки у ўғридир». Яҳё ибн Муоз бундай дейди: «Илм ва ҳикмат билан дунё талаб қилинадиган бўлса уларнинг жилоси кетади». Наҳотки, бу муфтий Сурия ва бошқа ерларда ўз халқларига қарши золимлар қўлида қурол бўлган ўзидан олдинги кимсалардан ибрат олмаган бўлса?! Уларнинг йўқ бўлиб кетганига ҳеч ким уларга афсусланмади, еру осмон ҳам уларга аза тутиб йиғламади, тавба-тазарру қилишлари учун уларга муҳлат ҳам берилмади.

Раббоний уламолар – бу кимса улардан эмас, албатта – ҳар бир аср, ҳар бир юртда Уммат ва ҳокимга нисбатан бир хил масофада турмаганлар, балки доим Уммат билан бир сафда бўлганлар. Улар буни оммани рози қилиш ё уларнинг нафс-ҳаволарини ихтиёр қилиш учун қилмаганлар. Балки бунга сабаб кўп ҳолларда Умматнинг ҳуқуқи поймол қилинган, ҳурматлари топталган ва ҳаддидан ошган ҳар қандай ҳукмрон халифанинг зулм найзалари уларга қаратилган. Шундай экан, Мисрнинг Исломни мутлақо татбиқ этмаётган ҳокимларига нисбатан қандай муносабатда бўлиш мумкин!!

Умматнинг уламоларга талпинишлари табиий ҳол. Чунки уламолар Умматга ёрдам берадиган ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қиладиган тўғри йўлни тутувчи етакчилардир, золимлар қўлидаги уларнинг Умматга зулм қилиб, уни қиришларини оқловчи арзон қуроллари эмас!! Бас, бу кимсага Аллоҳнинг лаънати бўлсин, қандай адашмоқда-я!!

«Ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолда йўлдан оздириб, қулоқ ва қалбини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила оларди?! Ахир, эслатма-ибрат олмайсизми?!»                                                                                                                               [Жосия 23]

Шариф Зойид

Ҳизбут Таҳрирнинг

Мисрдаги матбуот бўлими раиси

 

 

Адрес: Жало кўчаси 31 – Қоҳира

Телефон: 01015119857 – 0227738076

Электрон почта: hizb.ut.tahrir.eg@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here