2013 йил 22 августда Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими «Қозоғистон ҳукумати бир муслимага экстремист айбловини юклаб, эрини ҳимоя қилгани учун жазога тортмоқда!» номли матбуот баёноти чиқарган эди. Унда уч фарзанднинг онаси, Ҳизбут Таҳрир аъзоси Равиз Галиулиннинг рафиқаси Наталья Фоиткова ҳақида сўз юритиб, бу аёлга қозоқ ҳукумати тарафидан Қозоғистон жиноят кодексининг 233-модда 2-бандига биноан «экстремизмга тарғиб қилувчи варақалар тарқатиш» айблови қўйилгани ҳақида хабар қилинган эди. «Казтаг» агентлигига кўра, бугун 2013 йил 12октябрда синглимиз Наталья Қозоғистон жиноят кодексининг 233-модда, 1-бандига биноан «терроризм ёки экстремизмга тарғиб қилиш ёки террористик амалиёт содир этишга очиқ даъват қилиш» айблови билан 5 йил муддатга ахлоқ тузатиш колониясига ҳукм қилинди. У эрининг ўзи қабул қилган ва даъват қилган фикрлари учун узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилган суд қарори ҳақида жамоатчилик фикрига мурожаат қилгани учун шундай жазо олди.
Остона шаҳридаги 2-рақамли маҳкама судьяси Галина Белованинг айтишича, синглимиз ва унинг эрининг таъқиб остига олинишлари Равизнинг анча олдин, 2010 йили Ҳизбут Таҳрирга аъзоликда айбланиб, 7 йиллик қамоққа ҳукм қилинган пайтидан бошланган.
Натальяга ўқилган ҳукмнинг дастакланишича, синглимиз эрининг Ҳизбут Таҳрирга аъзолик учун 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганидан шикоят қилиб, афкори оммага хитоб қилинган варақаларни тарқатган. Дарҳақиқат, Равиз қамоқхона ичкарисидан аудиотасма орқали хитоб қилиб, унда Қозоғистон афкори оммасини қамоқхона маъмурияти хусусан мусулмон маҳбусларга нисбатан ёмон муносабатда бўлаётганига эътибор қаратган ва Аллоҳнинг фарзларини ҳам, Унга яқин қилувчи суннатларини ҳам адо қилишдан тўсиш учун қўлланган қийноқлар, азоб-уқубатлар, таҳқирлаш услубларини очиб берган эди. Хавфсизлик хизмати мана шундай адолатсиз, золимона ҳукм ортидан Натальяни ҳам эридан шу зулмни олиб ташланишига уриниб, тоғут режимлар тарафидан ёлғон сохта далиллар билан золимона ҳукм чиқарилаётганига афкора омма диққатини қаратгани учунгина таъқиб остига олишни бошлади.
Жорий йилнинг ёз фаслида қозоқ режими Натальяга қарши «иш» очиб, уни таъқиб остига олди. Июл ойида уни уй қамоғига ҳукм қилди. 7 октябрда суд қилиниши белгиланганди, бироқ ҳар сафаргидек, у 12 октябрга кечиктирилиб, сўнг тезда ва диққатни жалб қиладиган тарзда суд қилинди ва Натальяни беш йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарилди. Бу золимлар шундай зулм билан аёлнинг беш фарзандини ота-онасиз ва боқувчисиз қолдириш мақсадида Натальяни суд залида олиб қолишди.
Наталья эрини ҳимоя қилгани ва озод этилишини талаб қилгани учунгина қамалди. Чунки у эрига ва оиласига нисбатан қўлланган адолатсизликни баралла айтиб, ҳақ сўзни айтганди, холос. Шубҳасиз, бу аёл золим ҳоким олдида айтган ҳақ сўз экстремистлик бўлди!
Қозоғистондаги суд тизими коррупция ботқоғига ботган бўлиб, президент Нурсултон Назарбоев таъсири остидан чиқолмайди, бу тизимда таниш-билишчилик оддий ҳол бўлиб қолган ва суд ишлари шу асосда бўлади. Порахўрлик ва таниш-билишчилик каби бундай ифлос ишлар суд тизимида оддий ва табиий иш бўлиб қолган. Бирор киши бу аҳволни тушуниб етиб, ҳақ сўзни айтса, коррупцияни ислоҳ қилишни талаб қилса ва режим органларида кенг ёйилган бундай иллат ҳақида одамларга айтса, ҳукмрон режим уни таъқиб ва тазйиқ остига олишни бошлайди. Агар бу киши мусулмон бўлса борми, унга осонгина экстремист ва террорист деган айблов қўйилиб, қамоққа тиқилади. Бу режим халқ орасига ёвузлик уруғини экяпти, коррупция ва ҳаёсизликни кенг тарқатяпти, шахснинг ростгўй ё холис ниятли бўлишига йўл қўймаяпти.
Синглимиз Наталья бу коррупциячилардан қўрқмади, балки ўз оиласини ҳимоя қилгани, ҳукуматнинг зулм ва мункар ишлар содир этаётганини очиқ айтгани учун ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини судда журъат билан очиқ айтди.
«Улар (мўминлардан) фақат қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» [Буруж 8]
Абу Ҳурайра t Росулуллоҳ rдан ривоят қилади:
«إِنَّ اللَّهَ قَالَ: مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ…»
«Албатта, Аллоҳ бундай деди: Кимда-ким Менинг бирор дўстимга адоват қилса, Мен унга уруш эълон қиламан…» (Имом Бухорий ривояти).
Ҳизбут Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими
|