Аёл кишининг оёқлари очиқ ҳолда намоз ўқиши мумкинми?

333
0

question-mark (1)

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Аёл кишининг оёқлари (тўпиғидан пасти) очиқ ҳолда намоз ўқиши тўғрисида Абу Ҳузайфанинг берган саволига жавоб

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аёл кишининг оёқлари (тўпиғидан пасти) очиқ ҳолда намоз ўқиши жоизми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Авратни ёпиш намознинг дуруст бўлиши шартларидан бири, аврат ёпилмаса, намоз дуруст бўлмайди. Бу борада эркак ҳам, аёл ҳам баробар, намозни одамлар олдида ўқиш ё ёлғиз ҳолда ўқишнинг фарқи йўқ, намозхон авратини албатта ёпиши керак. Бунга далил Ибн Умар t Набий Aдан ривоят қилган ҳадис, ул зот бундай дедилар:

«إِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ فَلْيَتَّزِرْ وَلْيَرْتَدِ»

«Агар бирортангиз намоз ўқиса (авратини) ўраб беркитиб олсин» (Ибн Ҳиббон, Аҳмад, Байҳақий ва Таҳовий ривоят қилган). Оиша I ривоят қилади, Набий A бундай дедилар:

«لاَ يَقبَلُ اللَّهُ صَلاَةَ حَائِضٍ إلاَّ بِخِمَارٍ»

«Аллоҳ ҳайз ёшидаги аёлнинг намозини рўмолсиз қабул қилмайди» (Ибн Можа, Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган).

Аёлнинг аврати – юзи ва кафтларидан ташқари – бутун танасидир. Бунга қуйидагилар далил:

Ибн Абу Шайба ўз «Мусаннаф»ида Ибн Аббосдан ривоят қилади: «Аллоҳ Таолонинг

«…Ва кўриниб турганларидан бошқа зийнат (ўрин)ларини кўрсатмасинлар»           [Нур 31]

деган каломидаги кўриниб турганлари аёлнинг юзи ва кафтларидир».

Байҳақий «Одоб»да ривоят қилади: «Аллоҳ Азза ва Жалла деди:

«…Ва кўриниб турганларидан бошқа зийнат (ўрин)ларини кўрсатмасинлар»           [Нур 31]

Шофеий ]: У аёлнинг юзи ва кафтларидир, бизга бундай маъно Оиша, Ибн Аббос ва Ибн Умардан ривоят қилинди, деди».

Абу Довуд «Маросил»ида Қатодадан ривоят қилади, Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«إِنَّ الْجَارِيَةَ إِذَا حَاضَتْ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلَّا وَجْهُهَا وَيَدَاهَا إِلَى الْمَفْصِلِ«

«Аёл киши ҳайз ёшига етгач, унинг юзи ва бўғинларигача бўлган икки қўлидан бошқаси кўриниши яхши эмас».

Ушбу далиллардан тушунилишича, аёлнинг юзи ва кафтидан бошқа бутун танаси аврат бўлиб, оёқлари (тўпиғидан пасти) ҳам авратдир. Буни Росулуллоҳ Aнинг Умму Салама тўғрисида айтган ҳадислари ҳам тасдиқлайди: Умму Салама Набий Aдан: аёл киши кўйлак ва рўмол билан, лозимсиз ҳолда намоз ўқиса бўладими? – деб сўради. Шунда ул зот бундай дедилар:

«إِذَا كَانَ الدِّرْعُ سَابِغًا يُغَطِّي ظُهُورَ قَدَمَيْهَا»

«Агар кўйлаги оёқлари (тўпиғидан пасти)ни ўраб турадиган даражада узун бўлса (мумкин)». Ҳоким ривоят қилган ва: «Бу ҳадис Бухорийнинг шартига кўра саҳиҳдир, уни Бухорий ва Муслим ривоят қилмаган», деди. Заҳабий Талхисда «Бухорий шартига кўра саҳиҳ» деди.

Биродарингиз                                                                                            6 зул-ҳижжа 1434ҳ

Ато ибн Халил Абу Рошта                                                                            11 октябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here