Халифалик давлати Украинада тикланмайди

564
0

001

Ҳизб-ут Таҳрир – марказий ахборот бўлимининг раиси Усмон Баххош Қиримда Халифалик тиклашнинг имкони йўқлигини билдирди.

Ҳизб-ут Таҳрир уюшмаси тарафидан Украинада ташкил қилинган форумда ўртага ташланган саволларга жавоб берган Баххош Ҳизб-ут Таҳрир фақатгина Ислом ўлкаларида Ислом давлатини тиклаш учун ҳаракат олиб бораётганини маълум қилди. Унга кўра Қиримда ҳатто келажакда ҳам бундай ишнинг имкони йўқ.

Ҳизб-ут Таҳрирнинг Англиядаги матбуот бўлимининг вакили Тожи Мустафо Украина ва шу каби бошқа ғойриисломий давлатларда Ҳизб-ут Таҳрир уюшмаси учта мақсадда фаолият олиб боришлигини билдирди. Тожи Мустафонинг айтишича, у мақсадлардан биринчиси Ислом қадриятларини ҳимоя қилиш ва мусулмонларни иймонини сақлаб қолишига чақиришдир. Чунки улар ассимиляция (қориштириб юбориш) сиёсатига дуч келмоқда. Иккинчиси Мусулмон бўлмаганлар устида иш олиб бориб, уларда Ислом ҳақида тўғри тасаввур пайдо қилишдир. Учинчиси эса ғойриисломий ўлкалардаги мусулмонларни Исломий ўлкаларда Ислом давлатини янгидан тиклашга даъват қилишни ўз ичига олади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here