Ҳизб-ут Таҳрир тарафидан халқаро форум ташкил қилинди

362
0

01

Ҳизб-ут Таҳрир уюшмаси Украинанинг Қирим вилоятида 7-8 октябр кунлари халқаро форум ташкил қилишини эълон қилди. Шайх Тақийюддин Набаҳоний тарафидан 1953 йилда асос солинган Ҳизбут-Таҳрир Қиримда ташкил қилган форумда қуйидаги мавзулар ҳақида сўз юритилади:

Ҳизб-ут Таҳрирнинг олдига қўйган мақсади нима?

Ҳизб мақсадига етиш учун қандай услублар қўлламоқда?

Ҳизб Россия федерацияси, Ўрта Осиё ва Украинада қандай фаолият олиб бормоқда?

Россия федерацияси, Ўрта Осиё ва Украинада Ислом давлатини тиклаш учун олиб борилаётган Ҳизб фаолиятига нисбатан давлат тарафидан қўлланаётган босимлар ва зулмлар нималардан иборат?

Форум икки кун давом этади.

Биринчи кун, 7 октябр душанба куни тонгдан тушгача конференция давом этади, тушдан сўнг эса савол-жавоб учун бир давра ташкил қилинади.

Иккинчи кун, 8 октябр сешанба куни эса турли ўлкалардан келган инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар Россия ва Ўрта Осиё давлатларининг зулми остида қолган мусулмонлар қатнашадиган бир айлана стол атрофида йиғилиш ўтказилади.

Туркиядан келган инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг намоёндаларига Россия Ўрта Осиё, Украина ва Кавказда мусулмонларга нисбатан давлат томонидан амалга оширилган зулмлар ёритиб берилади.

Ҳизб-ут Таҳрирнинг марказий ахборот бўлимининг раиси Усмон Баххош видео мурожаат орқали форумга таклиф қилар экан, жумладан шундай деди: “Нима учун Лавров Сурияда демократик низом рад этилишидан ваҳимага тушмоқда? Нима учун Россия призиденти Путин Сурия қўзғолонининг учқуни Россияга ва собиқ совет иттифоқи ҳудудларига етиб келишидан огоҳлантирмоқда? Нима учун Россиянинг собиқ призиденти Дмитрий Медведов араб баҳори социализм тузумининг қулашидан дарак берган 1989 йилги Берлин деворини қулаши каби муҳим аҳамиятга эга эканлигидан огоҳлантирмоқда. Демакки, 1953 йили  Қуддусда бошланган бу муборак даъват Исломий оламнинг турли туман ерларида, Марокашдан яъни Шимолий Африкадан Индонезиягача ва Сибир, Москва, ва Ўрта Осиёдан Украинадаги Қиримгача ва бошқа қўшни давлатларда ҳам ўз самарасини берди”.

http://www.youtube.com/watch?v=H8GPiGDYglQ

http://www.youtube.com/watch?v=H8GPiGDYglQ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here