Абдуллоҳ Гул: Исроил билан алоқаларимиз жойида

679
1

Abdullah+Gul+Shimon+Peres+UN+Climate+Change+IHj7mM1XpIul

БМТ бош ассамблеясига қатнашиш учун АҚШга сафар қилган Туркия президенти Абдуллоҳ Гул журналистларнинг саволига жавоб берди. Гул Вашингтон пост газетасига интервью берар экан, “Исроил билан алоқаларимиз ўз йўлида давом этмоқда”, дея билдирди.

Вашингтон пост газетаси мухбирининг – “менимча, Исроил Туркиядан узр сўрагандан кейин бирор олдинга силжиш бўлмаганидан Обама идорасининг ҳавсаласи пур ҳолатга тушди. Хўш, сиз Туркия-Исроил алоқаларида олдинга силжиш борлигига умид билдира оласизми?” – деган саволига – “келишимга кўра, икки томонлама делегациялар борди-келди қилишади. Маълум режалар асосида йиғилишлар бўлиб ўтади. Исроил Туркиядан узр сўрагандан буён ҳеч олдинга силжиш бўлмади дейиш нотўғри. Айни пайтда байрамларимизга таклиф қиляпмиз, миллий кунларимизга қатнашаяптилар, хусусан учрашувлар ижобий шаклда давом этмоқда” – деб жавоб берди Абдуллоҳ Гул.

Журналистнинг – “алоқалар бир кун келиб эски ҳолига қайтиши мумкинми?” – деган саволига – “ҳамма нарса ўз йўлида кетмоқда” – деб жавоб берди у.

 

Туркистон:  Куфрни рози қилиш қийин, токи куфрга рози бўлмаганча.

Куфр системаси бундан буён хар бир мусулмон малайидан шубхада бўлаверади. Уларни куфрни рози қиладиган харакатларга ундаб, хатто ўзларига иймон келтиришларини талаб қилишгача олиб боради. Чунки дунё Ислом ва куфр системасига бўлиниш арафасида турибди. Хар бир оқил малай, иймондан келиб ёки воқзъдаги қувватлардан таъсирланиб бўлса хам, яқинда Ислом қувватидан таъсирлана бошлашади.

Куфр системаси ўша кунгача ўз малайларини ортга қайта олмайдиган даражадаги холатларга солиб олишни хохлашади. Бу уларни куфр ишларида фаоллаштириш, мусулмонларни қатл қилдириб уларни қўлларини ювиб бўлмайдиган даражада қон қилиб олиш, шу каби қатли омм қилаётган НАТО сингари блоглар билан махкам хамкорлик қилишга ундаш каби фаолиятлар билан ўз остиларида туришларини махкамлайдилар. Бу ишлар уларни Ислом ва мусулмонлардан узоқлаштиради.

1 COMMENT

  1. Bunchalar nodon ekana bu Abdulloh Gul bugin kofir ho’jayiniga kufrga roziligini isbotlab Amerika g’azabidan qutuldim deb o’yladi.
    Ammo Qiyomat kuni olamlar Robbisi Allohning huzuriga borganda “Musulmonlar bilan qanday munosabatda eding” degan savolga nima deb javob beradi.
    O’t azobidan uni kim saqlaydi.
    Axir u ham musulmonlikni da’vo qiladiku yoku bu Abdullih Gul deganlari Qiyomat kuniga ishonmaydimikan-a ?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here