Яна 50та гуруҳ миллий коалицияни тан олмаслигини эълон қилди

431
0

l_19bf6309

Ўтган ҳафта Сурияда Асад режимига қарши жанг олиб бораётган ўндан ортиқ йирик гуруҳлар Ғарбга тобе бўлган Сурия миллий коалициясини тан олмаслигини эълон қилиб чиққандан сўнг яна бир қанча гуруҳлар айни баёнот билан чиқишди.

Асад режимига қарши курашаётган 50та отряд ва батальонлар Ғарб томонидан дастакланаётган Сурия миллий коалициясини тан олмаслигини ва унинг ҳарбий қанотидан ажралиб чиққанлигини ҳамда “Ислом байроғи” номли Исломий қўшин ташкил қилганлигини Интернетда тарқатилган видео орқали эълон қилишди. http://www.youtube.com/watch?v=zq1n-rc-cRU

Капитан Аммор Вовий youtube.com сайтига қўйилган бошқа бир видео мурожаатда шундай дейди: “Сурия ичкарисидаги умумий етакчилик остидаги барча гуруҳлар Сурия миллий коалициясини Сурия қўзғолонидан вакил деб тан олмаслигини эълон қилади”. Шунингдек Аммор Вовий бу гуруҳлар миллий коалицияга тобе бўлган ҳарбий қўмондон Салим Идрис ва унинг атрофидагиларни ҳам тан олмаслигини эълон қилди.

Алжазиранинг Ғутадаги мухбирининг айтишича, гуруҳлар ва отрядларнинг қўмондонлари бир қарорга келишиб, янги тузилган кўпсонли қўшинга Заҳрон Алваш етакчилик қилишини эълон қилишган.

Мухбирнинг таъкидлашича, янги тузилманинг муҳим миссияларидан бири Шарқий Ғутани қамалдан озод қилиш ва узоқ ватқдан буён очарчиликдан қийналаётган фуқароларга озиқ овқат етказиб беришдир.

Бошқа бир тарафдан ўзларини “Сурия дўстлари”, деб атаётган давлатлар 26 сентябр куни Сурия миллий коалициясини янада кўпроқ дастаклашга бел боғлаганликларини эълон қилишди. Хабарларда айтилишича, Сурия миллий коалициясининг раиси Аҳмад Жарба Исломий гуруҳларнинг “миллий коалицияни тан олмаслик” позициясига аниқлик киритиш учун Сурияга йўл олган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here