Россияда Ислом таъқиқланди

421
0

01

Матбуот баёноти

Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَوْلَا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وَبِيَعٌ وَصَلَوَاتٌ وَمَسَاجِدُ يُذْكَرُ فِيهَا اسْمُ اللَّهِ كَثِيرًا ۗ وَلَيَنْصُرَنَّ اللَّهُ مَنْ يَنْصُرُهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ

“Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта  Аллоҳ Ўзига ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир.”   [22:40].

2013 йил 27 сентябр жума куни Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси “Россияда Ислом таъқиқланди” номли умумроссия норозилик намойишини ўтказди. Норозилик намойишини ўтказишликка ҳукуматнинг Россияда Ислом билан боғлиқ барча нарсани таъқиқлашликка бўлган харакатлари сабаб бўлди. Новороссийск шаҳар судини Қуръон таржимасини экстремистик материал деб тан олиниш қарори, куч органлари томонидан Ҳизб аъзоси Абдуллоҳ Гаппаевни ўлдирилиши, мактабларда ҳижоб кийишни таъқиқланиши, Аллоҳнинг уйи –“Ал-Иҳлос” масжидини вайрон қилиниши ҳамда унинг имоми Рустам Сафинни озодликдан маҳрум қилиниши – буларнинг барчаси бунга ишора қилиб турган очиқ далиллардир. Москва, Санкт-Петербург, Уфа, Қозон, Тюмен ва Россияни бошқа йирик шаҳарларида Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари масжидларда хитоб қилиб, Умматни Ислом манфаатларини биргаликда ҳимоя қилишга чақиришди. Россиядаги Ҳизб ут-Таҳрир номидан имом ва муфтийларга Ислом ва мусулмонлар ҳимоясига чиқишликка чақириб, мурожатнома топширилди. Шунингдек масжидларда Ҳизб ут-Таҳрирни қўллашлик ва Ислом ҳимоясига чақирилган варақалар тарқатилди. Йўл устидаги кўприкларда “Бас, мусулмонларни ўлдириш етар”, Россия Исломга қарши. 17.09 13й. Қуръон таъқиқланди” ва бошқа кўплаб хитоблар тортилди. Яна мусулмонлар кўчаларда, одамларни бу далилларга эътиборини тортиш ва бу билан Россия ҳукуматини Исломга қарши сиёсатига таъсир кўрсатиш учун “Мени Аллоҳга бўлган эътиқодим учун ўлдиришди. Гаппаев Абдуллоҳ”, “Россияда Қуръонни таъқиқлашди. Мен қаршиман”, “Россияда масжидлар бузилмоқда. Мен қаршиман”  ва яна бошқа кўплаб плакатлар кўтариб туришди.

Тадбир муваффақиятли ўтди, ОАВ эътиборини жалб қилишга эришди, Уммат эса қўллаб-қувватлади.

Аллоҳ айтади:

وَلَوْلا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَفَسَدَتِ الأرْضُ

“Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмас экан, шубҳасиз ер фасодга дучор бўлади”  [2:251].

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими

30.09.2013 г.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here