Ўзбекистондаги тоғут қамоқларида ҳалок бўлаётган шаҳидларнинг кети узилмаяпти!

705
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз, дейдиган собирларга хушхабар беринг»

Ўзбекистон тоғути жинояткор яҳудий Каримов қўлида шаҳид бўлаётганларнинг ҳамон кети узилмаяпти. 2013 йил 2 сентябрда Ҳизбут Таҳрир аъзоси биродар Наиманов Каримжон Рустамович Рафиқи Аълога шаҳид сифатида кўтарилди. Биз уни инша Аллоҳ шаҳид деб ҳисоблаймиз ва Аллоҳ олдида ҳеч кимни оқламаймиз. Бу биродар 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, 38 ёшда эди.

Биродаримиз Каримжон Ҳизбга аъзо бўлмай туриб, ўзбек милициясида ишлаган. Ҳизб йигитлари билан танишиб, Ҳизбнинг исломий ҳаётни қайта бошлашга бўлган даъватини ва Ўзбекистондаги жинояткор режим билан бўлган курашини тушуниб етгач, Аллоҳ Азза ва Жалланинг ризолигига етишишга ҳаракат қилиб, тоғут Каримов ва унинг жиноятчи тўдасига ёрдамчи бўлиб қолмаслик учун милицияда ишлашни тарк этишга ва Ҳизбут Таҳрир сафига қўшилишга қарор қилди. Шундай қилиб, Каримжон пайғамбарлик минҳожи асосида тўғри йўлни тутувчи иккинчи Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб боришни бошлади.

Каримжон – Аллоҳ уни раҳмат қилсин ва шаҳидлар сафига қўшсин – биринчи марта 1999 йил қўлга олиниб, қамоққа ҳукм қилинди ва ўша йили озодликка чиқди. Ҳеч қанча вақт ўтмасданоқ 2000 йил яна қамоққа олиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм муддати тугамасдан туриб, 2010 йил қамоқда қайта суд қилинди ва муддатига яна 5 йил қўшиб берилди. Камоқда Каримов жаллодлари томонидан хорлашлар, таҳдидлар ва қийноқларга тўхтовсиз равишда дучор бўлса-да, бироқ бу нарсалар шаҳид биродаримиз Каримжонни заррача кучсизлантиролмади. Золимлар уни имонидан қайтариш қўлларидан келмагач, ҳеч бўлмаса Ҳизбдан воз кечгани ҳақида имзо чекиб беришни, озодликка чиқиш учун Каримов ва унинг золим гумашталарига кечирим сўраш мактубини ёзишни талаб қилишарди. Бироқ улар бунга қаёқдан ҳам муваффақ бўлишсин, ўзини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога сотиб бўлган киши иродасини қандай ҳам синдира олишсин!

Жирканчлиги билан танилган 6436 колониясида жинояткорлар ўзларининг манфур жиноятларини содир этишиб, биродаримизга укол орқали сил касаллиги вирусини юборишди… Каримжон касалликка чалингач, унга даволанишга рухсат беришмади, касали зўрайиб, қон тупурадиган бўлиб қолди…

Каримжон шаҳид бўлганидан кейин бир неча хавфизлик ходимлари унинг покиза танасини сангороддан уйига бир неча кун ўтиб олиб боришди ҳамда жамоатчиликка маълум бўлмаслиги учун ўз жиноятларини яширишга уриниб, маҳалла қўмитаси аъзолари билан тил бириктиришди ва шаҳид танасини тезроқ кўмиб ташлашга мажбур қилишди, мусулмонларга унинг жанозасига тўпланишга рухсат беришмади. Бу номардлар айни ҳаракатлари билан ўзларини даъватни етказувчи кишилардан тирик ҳолатларидан танлари титрагани каби, уларнинг ўликларидан ҳам қўрқишларини исботлашди.

Биродаримиз Каримжон ортидан икки ўғил ва бир қиз қолди. Бу норасидалар қонхўр тоғут Каримов – унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин – режими томонидан ўлдирилган оталарнинг орқасидан қолган етимлар сафига қўшилдилар.

«Аллоҳ йўлида ҳалок бўлган (шаҳид)ларни «ўликлар», деманг! Йўқ, улар тириклардир, лекин сизлар (буни) сезмайсизлар»                                                                                 [Бақара 154]

Ҳизбут Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here