Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
Матбуот баёноти
2013 йил 15 сентябр якшанба куни 1976 йилда туғилган Ҳизбут Таҳрир аъзоси Абалов Абдуллоҳ Муҳаммадрасул Доғистон жумҳурияти Кизляр шаҳрида шаҳид бўлиб Парвардигори ҳузурига кўтарилди. Биз уни шаҳид деб ҳисоблаймиз ва Аллоҳ олдида ҳеч кимни оқламаймиз. У кечки пайт ўз уйига қайтаётганида хоинлар уни ваҳшийларча ўлдиришди.
Биродарларининг бири Абдуллоҳни уйига етказиб қўйган. Ўша пайтда улар шаҳиднинг уйи олдида қора рангдаги рақамсиз Жигули русумидаги автомашинани кўришган. Абдуллоҳ автомашинадан тушиб уйи томон йўл олганида Аллоҳнинг душманлари унга қарата ўт очишди. Ўқ унинг кўксига тегди. Ўша заҳоти уни шифохонага олиб боришди. Бироқ у ўз жонини Аллоҳга топширган эди. Абдуллоҳ 2013 йил 16 сентябр душанба куни тонгда Кизляр шаҳри қабристонига дафн этилди.
Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз.
Биз биродаримиз Абдуллоҳни Ислом шерларидан бири сифатида танир эдик. У иффатли, шарафли, Аллоҳнинг душманларига қарши журъатли эди. У содиқлиги, журъатлилиги, ҳалимлиги, сабрлилиги билан хоинлар қалбига қўрқув сола олди. У куч ва ғайратда бўрон каби эди. Дарҳақиқат Абдуллоҳ Доғистонда зулматни ёритган нур бўлди.
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки хоинлар бир неча бор унга ўлдириб юбориш билан таҳдид қилишган. Бироқ ундаги имон нури қалбига қўрқув киришига йўл бермади. У ўзи тутган йўлнинг тўғрилигига тўлиқ қаноатланди.
Биз биродаримиз Абдуллоҳни Аллоҳ Таоло яхшилик билан мукофатлашини, уни шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмутталиб гуруҳи сафида қабул қилишини Аллоҳдан сўраб қоламиз. Расулуллоҳ A дедилар:
«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأَمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»
«Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмутталиб ва золим имомга қарши туриб унга амр маъруф ва наҳий мункар қилган, золим имом уни шу сабабли ўлдирган кишидир». Биз Аллоҳ Cубҳанаҳу ва Таолодан Абдуллоҳни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар билан бирга қилишини сўраб қоламиз. Аммо сизлар, эй Россия тоғутлари ҳамда бутун минтақадаги ва хоссатан Доғистондаги унинг малайлари, сизлардан Аллоҳ Таолонинг ўч олишини сўраб қоламиз, токи бу бошқаларга ибрат бўлиб қолсин.
Ва ниҳоят Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими биродаримиз оиласига дуо қилиб ўз таъзиясини билдиради. Аллоҳ Таолодан уларга сабр беришини сўраб қолади. Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир, Биз фақат Ундан ёрдам сўраймиз ва фақат Унга таваккал қиламиз.
Ҳизбут Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими
assalomu alaykum alloh shahidligini qabul qilsin bizlargaham nasib qilsin amin ya alloh bizlarga nusrat ber bizlarni bu yo’lda sobit qadam qil
alloh taolo shahidligini qabul qilsin amin va oyila aazolariga sabru jamil ato etsin amin