Норозилик намойишлари Туркияни яна қайта қамраб олди

0
552

Антакия шаҳрида бўлиб ўтган намойиш чоғи полиция билан бўлган тўқнашувда 22 ёшли Аҳмед Атахон қурбон бўлганига норозилик билдириб Анқарада яшовчи фуқаролар намойишга чиқишди. Оммавий норозилик намойишлари Туркияни кўплаб шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

ODTU университети ҳудудидаги ўрмонни кесилишига қарши ҳамда “Ғозий боғи”даги норозиликларда қурбон бўлган Абдуллоҳ Жўмарт ишини текширишни талаб қилиб душанба куни 150 чоғли ёшлар норозилик намойишига чиқишган эди. Намойишчилар орасида Ахмед Атахон ҳам бўлган. Гувоҳларни таъкидлашича, талаба Атахон бош мияни қаттиқ жароҳатланишидан халок бўлган. Уларни сўзларига кўра, талабани бошига полиция норозиликларни тарқатиш чоғида фойдаланадиган кўздан ёш оқизувчи заряд келиб теккан, деб ёзади Hurriyet газетаси. Ўз навбатида Туркия давлат ОАВлари, Атахон томдан йиқилиб тушганлиги ва боши билан тошга келиб урилганлигини ёзишмоқда. Уларнинг хабарларига кўра, намойишчини халок бўлишида полицияни алоқаси йўқ. Бу ёш йигит  тартиб қўриқчилари устига ташлаш учун қуёш батареясини суғуриб олмоқчи бўлиб томга чиққан эмиш. Туркия пойтахтини марказий кварталлари, шу жумладан Қизилой хозирги вақтга қадар ёпиқ. Юзлаб одамлар йўлни ўтиш қисмида қурилиш материаллари ва уй-рўзғор буюмларидан баррикадалар барпо қилмоқдалар. Полиция махсус техникалари баррикадаларни бузиб ташламоқда ҳамда намойишчиларни сув ва кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатишга харакат қилмоқда. Одамлар янги баррикадаларни барпо қилиш учун навбатдаги чоррахага қочиб ўтмоқдалар. Анқара устида вертолёт навбатчилик қилмоқда. Оммавий норозилик намойишлари кечадан буён Туркияни кўплаб шаҳарларида давом  этиб, ўнлаб одамлар жароҳатланган.

NO COMMENTS