Сурия Бош вазири Ваел ал-Халқий 10-сентябр куни берган баёнотида, ўзининг мамлакати барча кимёвий қуролларни халқаро ҳамжамият назорати остига топшириш тўғрисидаги Россия таклифини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.
Ҳукумат расмийсини сўзларига кўра, Дамашқ бу қарорни “сурияликлар ҳаётини сақлаб қолишлик” учун қабул қилган. Аввалроқ Россияни бу таклифини Москвага келган Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим ҳам маъқуллаган эди.
Ўз навбатида Россия қисқа вақт ичида кимёвий қуроллар омборини халқаро ҳамжамият назорати остига топшириш ва кейинчалик йўқ қилиш учун аниқ режа ишлаб чиқишликни Дамашқдан сўраганлигини хабар қилди.
Франция ҳукумати қуролсизланиш шартлари ва буни бузганлик учун жавобгарликка тортиш лойиҳасини БМТ Хавфсизлик Кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим қилишга ваъда қилди. Буюк Британия ҳам агар бу режа амалга ошадиган бўлса у қаттиқ назорат қилиниши зарурлигини маълим қилди.
Вашингтон эса, Россияни бу таклифи кўриб чиқишга лойиқлигини тан олди, бироқ уни амалга ошишига шубҳа билдирди. 10- сентябр оқшомида президент Барак Обама ўзининг ҳукумати Сурия масаласини хал этиши учун баёнот билан чиқиши зарур.
Россия ҳукуматини Сурияни кимёвий қуролдан тозалаш таклифи, АҚШ давлат котиби Жон Керрини кимёвий қуролдан тўла холи бўлишгина Сурияни Америка зарбасидан қутқариб қолиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотидан сўнг пайдо бўлди.
Сурия Яқин Шарқдаги энг кўп кимёвий қуроллар заҳирасига эга давлатлардан биридир. АҚШ ҳукумати Дамашқни 21- август куни ўз халқига қарши кимёвий қуролдан фойдаланганликда айбламоқда. Вашингтонни фикрича, бунинг жазоси сифатида ҳукумат ва ҳарбий объектлар бомбардимон қилиниши зарур.