Ҳарбий зарбага нисбатан қарор қабул қилиниши ортга сурилди.

504
0

0

Россиянинг Суриядаги кимёвий қурол хусусидаги таклифи ҳақида Обама қандай фикрда? Кутилаётган ҳарбий зарбага Башар Асаднинг қайтариши мумкин бўлган жавобидан АҚШ қўрқадими йўқми? Мабодо АҚШ Конгресси ҳужумга қарши чиқса, шунда ҳам ҳарбий амалиётлар қўллаш ҳақида қарор қабул қилинаверадими? Шулар ҳақида  АҚШ президенти Барак Обама америкалик телеканалларга берган баёнотида сўзлаб берди.

Агар Конгресс қарши овоз берса Сурияга ҳарбий амалиёт бошлаш ҳақида буйруқ бериш ёки бермаслик хусусида Барак Обама бир қарорга келган эмас.

Президент сўзларига кўра, америкалик сенаторлар Сурияда ҳарбий амалиётга рухсат берувчи қарор учун овоз беришларига унда ишонч йўқ.

Сенат 11 сентябр куни овозга қўйиши керак эди, вакиллар палатаси эса – кейинги хафтада. Бироқ овозга қўйишни кейинга суришликка қарор қилишди. АР агентлиги хабар қилишича, мазкур қарор Сурияда кимёвий қурол қўлланилганлиги хусусидаги муҳокамалар давом этаётганлиги сабабли қабул қилинган.

Россиянинг Сурия кимёвий қуроли халқаро назорат остига топширилиши кераклиги ҳақидаги таклифини Барак Обама “эҳтимоли бор ижобий қадам”, деб хисоблайди. Бироқ Обаманинг сўзларига кўра, бу таклифга, русларнинг мақолига тақлидан, “ишониш керак, аммо текшириш ҳам керак”. Унинг фикрича, кимёвий қурол захираси устидан халқаро назорат бу мамлакатдаги низони ҳал қилиб беролмайди, бироқ, балким, ҳарбий амалиётнинг олдини олар. Агар Башар Асад кимёвий қуролдан воз кечса, Сурияга зарба «паузага» қўйилади.

Асад ўзининг жавоб зарбаси билан АҚШга жиддий хавф туғдира олмаслигига Барак Обаманинг ишончи комил, – “Унда ёш болаларга таҳдид қилаолиш имконияти бор, унда мухолифатга таҳдид қилаолиш имконияти бор, бироқ унда Қўшма Штатларга таҳдид қилишликка имконият ҳам, маблағ ҳам йўқ”.

Конгресс ва президент қарор қабул қилишликка уринишлар билан банд экан, АҚШда Сурияга нисбатан ҳарбий амалиётларга қарши акциялар ўтмоқда. Ўтказилаётган омма фикри ҳақидаги сўровларга кўра, 30 фоиздан кам америкаликларгина ҳарбий амалиёт тарафдори. Август ойи охиридаги хисоботда келтирилишича, АҚШда Барак Обаманинг рейтинги энг паст кўрсатгичгача тушиб кетган. Айниқса, хозир уни ташқи сиёсат масалаларида қўллаб қувватловчилар жуда оз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here