АҚШ сенаторлари Обама қарорини овозга қўйишга шошмоқдалар.

605
0

0

АҚШ сенатининг халқаро муносабатлар қўмитаси аъзолари ёзги таътиллари тугашини кутмасданоқ президент Барак Обаманинг Сурияга зарба бериш ҳақидаги қарорини муҳокама қилиш учун чоршанба куни йиғилдилар.

Қўмита қарорни овозга қўйди. Ўн сенатор қарорни тасдиқлаб овоз берди, еттитаси қарши чиқди. Республикачи сенатор Рон Джонсон ҳарбий операция қўллаш оқилона иш эканлигига шубҳа билдирди ва ундаги ҳаражатлар масаласини кўтарди.

Дарвоқе, АҚШ давлат котиби Джон Керри сўзларидан РИА “Новости” билдиришича, Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШнинг Сурияга кутилаётган ҳарбий аралашуви ҳаражатларини ўз зиммаларига олишликни таклиф қилганлар. “Мазкур таклиф кўрилиб чиқилмоқда, – баён қилди давлат департаменти раҳбари. – Умуман, улардан баъзиларининг айтишича, биз авваллари ҳам бошқа мамлакатларда қилганимиздек, АҚШ бу сафар ҳам айтаётганининг барчасини бажарса, бу ҳаражатларни ўз зиммаларига оладилар. Шу даражада улар бизга содиқ. Бу нарса режада йўқ эди, бу нарса ҳақида ҳеч ким гапирмаган, бироқ улар ўзлари бу ҳақда жиддий айтмоқдалар”.

Сенат Обаманинг қарорини АҚШ конгресси ёзги таътилдан 9 сентябрда қайтгач, аъзоларининг тўла таркибида кўриб чиқади.

Туркистон: 

Аслида асосий масала бу ҳужумдаги харажатларда эмас. Бу дегани бизнинг хоин рахбарларимиз тек туриб туришса ёки бу ҳужумга рози бўлишмаса ҳам АҚШ ўз чўнтагидан ўйлаганини амалга оширган бўлар эди.

Лекин исломий юртларни ўз юртларини портлатишларига ўзларига пул тўлатиш, АҚШнинг ҳам сиёсий ҳам иқтисодий манфаатларига мувофиқ келса, бизларга аксинча сиёсий ва иқтисодий зарар келтиради. Бу Абаманинг ўз халқи олдида обруйлантиради. Улар кофир бўлган холларида ўз халқининг манфаатлари учун улар олдида шунчалар хисоб берсалар, бизнинг юртларимиз хокимлари, фақат ўша куфр рахбарлари олдида хисоб беришади. Чунки улар, бизларнинг хоин рахбарларимизни хатто ўз халқидан ҳимоя қилиб беришга ваъда қилишган. Бугунги кунда Асад, Муборак, Акаев, Бакиев, Каримов ва хоказо деярли барчаси бунга мисол бўла олади. Фарқи йўқ баъзилари тахтда бўлишса баъзилари ундан кетишган.

Халқаро қонунлар ўша катта давлатлар қўлларида бўлганидан ва улар уни ўз хохишларига кўра тасарруф қила олганларидан, унга кўз юмиб, биз халқаро қонун ва ҳуқуқ нормалари олдида баробармиз деб дунёга жар солаётган хокимларимиз бор экан, вазият ўзгармайди. Чунки ҳамма бало ана шу халқаро қонунларнинг мавжуд бўлиб туришининг ўзида. Иккинчидан бу қонунлар куфр қўлида ва манфаатларида эканлигидан келиб чиқади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here