Гулноранинг мақсади нима?

651
0

920960_3

Куни кеча ёш журналистларнинг анъанавий “Келажак овози” медиа лагерида уюштирилган матбуот анжуманида Гулнора Каримова Ўзбекистонда отаси юритаётган сиёсатга тўғри келмайдиган сўзларни гапирди.

3 соат давомида рус тилида гапирган президентнинг қизи Ўзбекистонда ҳалол бизнес юритиш қийинлигини тан оларкан, “бизда тадбиркорлар,  хусусан, экспорт учун ишлаётган тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, қонуности ҳужжатлар, йўриқномалар тадбиркорларни, қўпол қилиб айтганда, “соғиш”га мўлжалланган” дея таъкидлади.

kun.uz нашри тарқатган хабарга кўра, Каримова хоним давлат хизматчиларига  ишонсизлик билдириб, ҳукумат тизимининг энг ишончли таянчи бўлган давлат амалдорларини ҳам кескин танқид остига олган.

Президентнинг қизи Гулнора орқасида отаси Каримов турган тадбиркорларни қўрқоқликда айблади. “Тадбиркорларимиз хорижий машиналар рулига ўтиришга қўрқишади, кўпинча… Ҳа, бу энди умуман бошқа масала, сабаблари ҳам бошқа. Агар “иномаркалар” рулида давлат хизматчилари эмас, кўпроқ жасур тадбиркорлар бўлганида эди. Улар нимагадир масъул эканликлари, жавобгар эканликларини яширишмайди”, деди у тадбиркорларнинг қўрқув остида фаолият юритишига шаъма қилиб.

Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган кунларда президент Ислом Каримов тадбиркорларни олға ҳаракат қилишга тарғиб қилиб, орқаларида ўзи турганлигини таъкидлаган эди.

Шунингдек, Гулнора Каримова отаси дангасалар”, деб номлаган хориждаги ўзбек меҳнат муҳожирлар ҳақида гапириб, уларни кўриш ўзи учун “оғриқ”ли эканини билдирди.

“Мен учун бу – оғриқли. Чунки чет элда, қайсидир муасассадан чиқаётганингда, ўз ватандошларингизни кўриб: “У бу ерда эмас, у ерда (Ўзбекистонда) ҳам ишласа бўлар эди-ку”, деган хаёлга борасан”, деди Каримова.

Ўзбек ёшларининг 90 фоизи Ўзбекистонда ишлай олишига ишонишини қўшимча қилган президент қизи “ҳар бир ўзбекистонлик ўз ватанида меҳнат қилишга ҳақли”, деган фикрни билдирди.

Туркистон:

Бу Гулноранинг навбатдаги сиёсий популистик чиқиши. Лекин охирги чиқишлари илгаригиларидан анча ўзгача тус олиб бораётгани қизиқ. Ўзгачалиги, эътибор берган бўлсангиз у режим остида қийналаётган иқтисодий холатни ўнглаш ва шу режим зулми остида ўникиш оқсаётганини очиқ айта бошлади. Хозирча у отасига қарши очиқ чиқишлар ясагани йўқ. Лекин шу кетишда отасининг сиёсатига қарши чиқиши ҳам мумкин. Чунки Каримовнинг авторитар ва диктаторлик бошқарув услуби, ўзгартиришларга муҳтож холатга келди. Бу каби режимларнинг Яқин Шарқдаги каби инқилобий тўпалонлар кутаётган бўлиш мумкунчилиги юқори эканлиги, Каримовлар оиласини ташвишлантирмай қўймайди. Шунинг учун Каримов тахтда турган вақтида, қизини сиёсий доирага тан олдириб олиши лозим. Хатто ўзига қарши чиқариб, ўзи қурган баъзи қонун қоидаларни буздириб бўлса ҳам.  

1 COMMENT

  1. min areket kilsa da bashini al tashka bul tashka ursada karimovdun kunu buttu al akili kilcha bilso tuuru jolgo tushup algani on.sebebi jakinda oto jakinda halifabiz kele jatat.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here