Қирғизистонда сайловларга отишмалар жўр бўлмоқда.

335
0

920960_3

“Rosbalt.ru” тарқатган хабарга кўра.

18 август куни Қирғизистонда бўлиб ўтган шахар кенгашига сайловлар участкаларининг бирида чиқиб кетган жанжалда томонлар бир бирига қарата ҳатто ўқ отув қуроллари қўллаганлар. Натижада икки киши ярадор бўлган. Ярадорларнинг бири шифохонага жўнатилган, пичоқдан яраланган иккинчи кишига ўша ернинг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, у шифохонага боришдан бош тортган.

Отишма Социал-демократлар партияси билан «Ўнигув» партияси тарафдорлари ўртасида юз берган. Низо Социал-демократлар партияси аъзосини сайлов қутучасига қўшимча бюллетенларни ташлаб юборганликда айблаганларидан кейин бошланган.

Жиноий иш қўзғаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Якшанба куни Қирғизистоннинг уч районида шахар кенгаши депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди. Дахлсиз кузатувчилар хабар берадилар: “Куннинг охирига келиб, сайлов участкаларининг ёпилиши вақтига яқин тартибсизликлар кучайиб кетди, милиция вазиятни назорат қилолмай қолди, ҳар ерда жиноий гурухлар аъзоларини кўрмоқдамиз, улар қутичаларга бюллетенларни пачкалаб ташламоқдалар, ҳеч ким уларга халақит ҳам бермаяпти”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here