Марказий африка республикасига халқаро тинчликпарвар кучлари киргизишлик кутилмоқда.

375
0

1

БМТ хавфсизлик кенгашининг 14 август куни Нью-Йоркда ўтган навбатдаги йиғинида Марказийафрика республикасидаги вазият ҳақидаги масала кўриб чиқилди. Йиғинда Африка республикалари иттифоқининг бу мамлакатга тезлик равишда янги тинчликпарварлик миссиясини сафарбар қилиш ҳақидаги қарори маъқулланди.

Вазиятни нормаллаштириш учун Марказийафрика республикасига Африка Иттифоқи қўшинининг 3600 ҳарбийси ҳамда граждан шахслар киргизишлик режалаштирилмоқда.

Йиғинда сўзга чиққан БМТ бош котибининг инсонпарварлик ишлари бўйича ўринбосари Валери Амоснинг сўзларига кўра, шу йилнинг март ойида ҳарбий тўнтариш оқибатида ҳокимиятга келган Марказийафрика республикаси муваққат ҳукумати мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштира олмаяпти, мамлакатни бошқаришда тўлиқ қобилиятсизлик ҳамда заифлик намоиш қилмоқда. Мамлакатда фавқулотда ҳолат юзага келган.

БМТдагиларнинг фикрича эса, Африка иттифоқи қўшинининг ўзигина камлик қилади. Масалан, бош котибнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Иван Шимонович кўпсонли ҳамда ваколатли халқаро кучлар кераклиги ҳақидаги фикрни айтди.

Бош котиб Пан Ги Мун Хавфсизлик Кенгашини лойиқ чоралар қўллашликка, шу жумладан санкциялар киргизишликка чақирди.

Марказийафрика республикасидаги офат бутун минтақа офатига айланиб кетиши мумкинлиги қайд қилинди йиғинда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here